» » Ранглар даволовчи хусусиятга эга

Закладки Ранглар даволовчи хусусиятга эга

Название:
Ранглар даволовчи хусусиятга эга
Дата:
26-12-2013, 06:57
Автор:
Просмотры:
746
 
 

Рангларнинг таъсирчан кучидан ҳозирги замон тиббиёти самарали фойдаланмокда.

     Масалан, қизил ва сариқ ранглар ёрдамида асабий ва бетоқат болаларни даволаш кенг жорий этилмоқда.

     Яшил рангнинг асаб оғриқларини қолдирувчи, тинчлантирувчи, асабнинг таъсирчанлигига, уйқусизлик ва чарчоққа қарши самарали таъсир кўрсатувчи хусусиятлари борлиги аниқланган. Шунингдек, қон босимини пасайтиришда, майда қон-томирларни кенгайтиришда яшил рангнинг фойдаси катта.

Ҳаворанг — сув ва кенглик рамзи. У йирингли яраларни даволашда, бўғин оғриқлари, шамоллаш ва ҳатто, саратон касаллигини даволашда ҳам кенг қўлланилади. Бироқ ҳаворанг билан нурлантириш узоқ чўзилиб кетса, одамда толиқиш, чарчаш ва руҳий сиқилиш келиб чиқиши мумкин.

Зарғалдоқ ранг — сезгирликни оширади, томир уришини тезлатади. Қон босимига таъсир қилмайди, кишида хотиржамлик ва руҳий тетиклик уйғотади.

Сариқ ранг — қуёш рамзи ҳисобланади. У ақлий етишмовчиликка қарши самарали таъсир қилади. Узоқ вақт мобайнида сариқ ранг билан нурлантириш оғриқнинг ўзгариб, тана бўйлаб кўчиб туришига тўсқинлик қилади.

Бинафша ранг — юракка, ўпка ва қон томирларига ижобий таъсир қилиб, тўқималарнинг чидамлилигини оширади.

Ранг тусларидан тўғри фойдаланилмаса, инсон саломатлигига салбий таъсир қилиб, ҳар хил касалликларга дучор қилишини ҳам унутмаслик керак. Шунинг учун турар жой, корхона, турли муассасалар биноларининг ички томонлари, умуман, барча жойларни бўяшда психологларнинг тавсияларига амал қилиш лозим. 

Нигора ҲАЙДАРОВА


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz