» » Барча орзиқиб кутаётган шодиёна

Закладки Барча орзиқиб кутаётган шодиёна

Название:
Барча орзиқиб кутаётган шодиёна
Дата:
26-12-2013, 06:17
Автор:
Просмотры:
949
 

Янги йил байрамлар ичида энг севимлисидир. Айниқса, болажонлар бу байрамни ўзгача интиқлик билан кутади. Чунки, бу вақтда қишки таътил бошланади. Шу кунларда мамлакатимизда болажонларнинг таътил кунларини қизиқарли ва мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган, фуқаролар фаровонлиги таъминланган мамлакатда байрамлар кўтаринки кайфиятда, шоду хуррамлик билан ўтади. Ўзбекистонда Янги йил байрами арафасида ўтказилаётган тантаналар бунинг ёрқин исботидир. Ушбу тадбирларни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, "Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва маҳаллий ҳокимликлар катта ҳисса қўшмоқда.

Янги йил байрамини турфа ўйинчоқлар безатилган арча, сеҳрли эртак қаҳрамонлари, Қорбобо ва Қорқизсиз тасаввур этиб бўлмайди, албатта. Ватанимизнинг муаззам Мустақиллик майдонида ўрнатилган улкан арча турли ўйинчоқлар билан ясатилган. Яқин кунларда бу ерда театрлаштирилган саҳна томошалари бошланади. Арча атрофида болаларнинг шодон кулгуси жаранглайди, севимли куй-қўшиқлар янграйди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, майдонда барпо этилган катта саҳнада Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси "Қорбобога мактуб” театрлаштирилган томошасини болалар эътиборига ҳавола этади. Турли мусиқий дастурларда бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси, академик ва халқ бадиий жамоалари дирекциясининг ансамбллари ва хонандалари, цирк артистлари иштирок этади.

Асосий арчадан ташқари, Тошкент шаҳрининг Хадра майдонида, Юнусобод тумани боғида, Алгоритм ва Сергели даҳалари, Бектемир туманидаги "Қуёш” боғида ва Авиасозлар маданият саройи ёнидаги майдонда ҳам арчалар ўрнатилади. Болалар бу ерда нафақат мароқли дам олиши, балки турли эртак қаҳрамонлари иштирокида театрлаштирилган саҳна томошалари, хусусан, "Чодир хаёл эртаклари”, "Ғаройиб томоша”, "Янги йил саргузаштлари” эртакларини томоша қилиши мумкин.

Бундан ташқари, болажонлар учун бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилади. Жумладан, Ўзбек давлат драма театри "Шатрада янги йил эртаклари” саҳна асари, Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри "Ялмоғиз кампир набираси” спектакли, Ўзбек Миллий академик драма театрининг ёш актёрлари "Сеҳрли калит” асарларини намойиш этади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида "Ўн икки ой” спектакли, Ўзбекистон академик рус драма театрида "Қор маликаси” эртаги, Республика ёш томошабинлар театрида "Иркит ўрдакча” спектакли томошаси қўйилади.

Республика қўғирчоқ театрида байрам кунлари "Сеҳрли пақилдоқ” саҳна асари намойиш этилади. Ўзбекистон давлат консерваториясида катта қўғирчоқлар театри томошаларини ташкил этиш анъанага айланган, бу йилги байрамда "Панда саргузашти” театр томошаси болажонлар эътиборига ҳавола этилади. Унинг қаҳрамонлари ҳаётида рўй берадиган антиқа воқеалар болаларга яхшилик ва ёмонликни ажрата олишни ўргатади.

Ўзбекистон ёшлар театри ҳар йили ўқувчилар учун янги йил томошаларини тайёрлайди. Бу гал театрда "Оловуддиннинг сеҳрли чироғи” спектакли намойиш этилади. Актёрлар маҳорати, миллий ранглар уйғунлиги, дилрабо мусиқа ва ажойиб хореография ёш томошабинларга манзур бўлиши шубҳасиз. Спектаклда эзгулик ҳар доим ғолиб бўлиши, мўъжиза ва ҳақиқий муҳаббат ҳақида ҳикоя қилинади. Ўзбек давлат циркида эса "Ғаройиб қаҳрамонларнинг янги йил саргузаштлари” намойиш этилади.

Пойтахтимиздаги кинотеатрлар ҳам ўз дастурларини тақдим этади. Хусусан, "Зарафшон” киноконцерт залида "Нўхат устидаги малика”, "Микки ва Санта” эртаклари намойиш этилади.

Мухтасар айтганда, болажонларнинг қишки таътил кунлари қизиқарли ва мароқли ўтиши учун хилма-хил байрам дастурлари тайёрланмоқда. Бу эса мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилаётган улкан эътиборнинг амалий ифодасидир.

 

ЎзА, Ирина Доленко

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz