» » Эрта турмуш: муаммо ва оқибатлар

Закладки Эрта турмуш: муаммо ва оқибатлар

Название:
Эрта турмуш: муаммо ва оқибатлар
Дата:
24-12-2013, 06:40
Автор:
Просмотры:
2417
 

     Эътибор берган бўлсангиз, ота-онасининг орзу-ҳаваси йўлида ёки бўлмаса ўткинчи ҳиссиётларга берилиб, эрта турмуш қурган аксарият йигит-қизлар бугун камдан-кам ҳолларда оилавий бахтга эришишмоқда. Зеро, ҳаётий тажриба етишмаслиги, қолаверса, турмуш, рўзғор борасидаги тасаввурлар торлиги сабаб, улар ҳар қадамда муаммога дуч келишлари аниқ. Охир оқибат, эса "ҳаммасига тақдир айбдор” бўлади...


     Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари — Нилуфар Тожибоева билан айни масала юзасидан суҳбатлашдик.


Қиз бола тарбияси азал-азалдан энг нозик жараён саналибунга ўта масъулият билан ёндашилганшундай эмасми?

—Чиндан ҳам, халқимизда қиз бола тарбиясига алоҳида эътибор билан ёндашилади. Биласиз, аёл кишининг табиатида гўзалликка, покликка интилиш, зийнатга ўчлик бор. Шу боис ҳам қиз болани ёшликдан ёмон кўздан, ёмон иллатлардан асраш керак. Зеро, қиз бола — бировнинг хасми. Куни келиб, ота-онасининг юзу кўзи бўлиб бошқа хонадонга боради. Шунинг учун ҳам ёши улуғлар бахтини топсин, тахтига етсин, деб эртаю кеч дуо қилишади. Балоғатга етган қизга меҳмондай муомала қилинади. Хатти-ҳаракатидаги энг кичик нуқсонларни ҳам тузатиб, уни келин бўлишга тайёрлашади. Аслида, бундай одоб-ахлоқ йўриғи қиз болани бекаликка тайёрлаш, оналикка кўниктириш, демакдир. Зеро, аёлнинг энг асосий вазифаси мана шуларда акс этади.

Эрта турмушга чиққан қиз, табиийкиоила қуришга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлмайди. Бу эса оилавий муаммолар, эрта туғруқ, ажрим каби нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши, шубҳасизшундай эмасми?

—Албатта, бугун бутун дунёда ёш қизларнинг эрта турмуш қуриши ва она бўлиши, нафақат уларнинг соғлигига, балки фарзанди келажагига ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани аниқ маълумотлар асосида исботлаб берилмоқда. Хусусан, Европа психологларуюшмаси ташаббуси билан ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, эрта турмуш қурган ёшларнинг деярли барчасида узоқ муддатли руҳий сиқилиш ҳолати кузатилар экан. Шунингдек, эрта турмушга чиқиш оқибатида аёлларда юздан зиёд касалликлар юзага келиши мумкин экан. Қолаверса, мутахассисларнинг таъкидлашича, ўн саккиз ёшгача фарзанд кўрган аёлларнинг чақалоқлари орасида эса ўлим ҳолати 20 ёшдан кейин она бўлган аёллардагига нисбатан сезиларли даражада кўп учрайди.

Жамиятда эртатурмуш ҳолатинингкўпайишига кимларёки нималарсабаб бўлади?

— Биринчи ўринда ота-она, кейин эса жамоатчиликнинг лоқайдлиги! Бугун эрта никоҳ билан боғлиқ тўйларни ўтказишга йўл қўймайлик, деб бонг урилаётган бир пайтда айрим ота-оналар шундай тўйларнинг ташаббускори бўлишаётгани, жамоатчилик фикрини менсишмаётгани ачинарли, албатта. Қизимни тезроқ турмушга берсам, хотиржам бўлардим, деган нотўғри қараш билан қайсидир маънода ўз ҳаловатини ўйлайдиган ота-оналар ҳам йўқ эмас-да. Уларга минг бор тушунтирганингиз билан барибир ўз билганларидан қолишмайди.

— Бунинг учун қонуний жавобгарлик белгиланган, шундай эмасми?

— Бу саволингизга жавоб тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 30 апрель куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан мисоллар келтирмоқчиман. Зеро, ушбу Қонунга мувофиқ, никоҳ ёшига амал қилмасликка қарши чора-тадбирлар янада кучайтирилди. Эндиликда никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришганлик учун энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади;
ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар никоҳ ёшига етмаган шахсни турмушга берса ёхуд уйлантирса, энг кам иш ҳақининг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жаримага тортилади; никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш эса, энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси, 17-моддасининг тўртинчи қисми ҳам "Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” ҳақидаги 1251-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, юқоридаги қонунбузилишларига йўл қўйган ва бунинг учун маъмурий жазо қўлланилган шахслар шундан кейин ҳам қонунни бузадиган бўлса, уларга қаттиқроқ жазо чоралари қўлланилади.
Масалан, маъмурий жазо олган ва никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ қурган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 ойгача қамоқ билан жазоланади.
Маъмурий жазо олган бўлишига қарамай, никоҳ ёшига етмаган фарзандини турмушга берган ёхуд уйлантирган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 4 ойгача қамоқ жазоси қўлланилади.
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан диний никоҳдан ўтган, шундай қилмиши учун маъмурий жазо олган шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинади ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазолари белгиланади.

Ёшлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш борасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил тўхталиб ўтсангиз.

— Бу борадаги кенг тарғибот-ташвиқот ишлари аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар асосида амалга оширилмоқда. Хусусан, 12 йиллик мажбурий таълим моҳиятини чуқур тарғиб этиш,
маҳаллаларда ёш оилалар ажримлари сабабларини кенг таҳлил қилиш, маҳалла кенгашининг жамоатчилик ҳаётидаги таъсирини кучайтириш,
эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатларини ҳаётий мисоллар билан очиб бериш,
ўқув муассасаларидаги "Ораста қизлар” тўгараги ва маҳаллалардаги "Ораста ёшлар давраси” орқали ёшларнинг ўзини бу жараёнга кенг жалб этиб, ташаббускорликни ошириб, тенгдошнинг тенгдошга таъсиридан фойдаланиш,
ёшларга оила қуриш масъулиятини англатиш, қизлар ўртасида китоб ўқишни тарғиб қилиш кабилар шулар жумласидандир.
Натижада, жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида Тошкент шаҳрида бирорта ҳам эрта турмуш ҳолати қайд этилмади. Бундай эзгу чоралар амалга оширилаётгани яхши, албатта. Аммо баъзи ота-оналарнинг онгини алмисоқдан қолган эскилик сарқитлардан тозалашга фақат бизнинг кучимиз етмайди. Бунинг учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилиши лозим. Ёшларда соғлом ва аҳил оила қуриш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга интилишни рағбатлантириш барчамизнинг бурчимиздир. Буни унутишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ!

БАҲОР суҳбатлашди

"Sug'diyona"dan olindi


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz