» » “Урағон эрнинг дастидан дод!”

Закладки “Урағон эрнинг дастидан дод!”

Название:
“Урағон эрнинг дастидан дод!”
Дата:
21-12-2013, 05:42
Просмотры:
1349
  

"Урағон эрнинг дастидан дод!”


 

"Sug'diyona" gazetasi materiallaridan Onlayn.uz saytimizda foydalanishga yaqindan


ko'maklashgani uchun muharrir - Nazokat Azimga minnatdorchilik bildiramiz!


(Sayt ma'muriyati).


    Арзимаган муаммони деб завжаи ҳалолига қўл кўтарадиган эркакни ким деб аташ мумкин? Менга қолса, уни соғлом одамлар қаторига қўшмасдим. Чунки бундайлар ўз жисмоний кучидан фойдаланиб, аёлнинг жисмидан ҳам кўра, кўпроқ кўнглини синдиради, фарзандларининг келажагини хавф остига қўяди. Хуллас, зўравон эркакнинг номарддан ҳеч бир фарқи йўқ!


Доно опа, 42 ёш. Турмуш қурганига 22 йил бўлди:


— Ҳали-ҳануз эримдан калтак ейман. Биринчи шапалоқ тўйимнинг эртаси куни юзимни ловуллатгани ҳеч ёдимдан чиқмайди. Ўша кундан буён тинчим йўқ. Эрим учун жанжал ҳам, "шиша” ҳам шарт эмас, унга саломни пастроқ овозда берсангиз ҳам баҳона тайёр. Биргина мен эмас, икки ўғлим-да, калтак остида катта бўлишди. Ҳозир бўйлари чўзилиб, жисмоний кучга тўлиб қолишгани учун эрим уларга қўл кўтармай қўйди.

     Бир куни мени роса дўппослаган эди, ўғилларим уни боғлаб қўйишди... Мен... эримга ачинаман, у етимликда катта бўлган, бутун умр келинойиси, тоғаси уриб ишлатишган, турткилаб овқат беришган. Меҳр кўрмагани учун ҳам меҳр беролмай қийналади, шекилли. Чунки ич-ичимдан сезаман, у, аслида, ёмон одам эмас...


Одина хола, 67 ёш:


— Шунча сабр қилганингиз учун баракалла, қизим. Албатта, етим ўсгани эрингизнинг баҳонаси. Чунки, шу пайтга қадар ҳеч бўлмаса, болалари олдида уялиб, хатосини тушуниши керак эди. Отанг тўнғиз бўлса, боғлаб боққин, дейди халқимиз. Ўғилларингиз келажакда яна шундай қилишга мажбур бўлмаслиги учун аёлни ҳурмат қилиш шарт эканлигини эрингизнинг қулоғига қуйинг!


Муҳаббат, 21ёш. Турмуши бузилганига 1 йил бўлди:


— Тўйимизга қадар эрим беқарорлиги билан мени роса шубҳалантирган эди. Ўшандаёқ "тегмайман”, дейишим керак экан. Тўйдан кейин ювилмаган пайпоқ учун шапалоқ, илиб қолган чой учун пиёла юзимга келиб урила бошлади. Орадан уч ой ўтгач, ҳомиладор бўлдим, ўша пайтда буйрагим хасталанди. Шифохонада ётган пайтимда ҳам келиб, урарди. Пешонамда йўқ экан, болам саккиз ойлигида қорнимдаёқ нобуд бўлди. Шундан кейин тайинли иши йўқ, рашкчи, бақироқ, урағон эрим билан ажрашишга қарор қилдим.

Комила хола, 60 ёш: Худди шундай дарғазаб эрнинг қўлида бутун умрим ўтди. Калтак емаганман, десам худди овқат емаганман, дегандай ёлғон гапирган бўламан. Мана, ҳозир чолим оғзимдан чиққан гапга маҳтал бўлиб, ёнимда жимгина ўтирибди. Энди кучдан қолди, 70 ёшни қаршилаб қўйди-да!

     Бизнинг пайтда ота уйига қайтиб келишлар бўлмаган. Икки дугонам золим эрнинг қўлида 40 ёшга етмай ўтиб кетишди. Ўзим эса неча бор хўрланганларим, тамом бўлган асабларимни гапирмай қўя қолай...

     Майли, қизим, бахтингизни топинг. Лекин, эсингизда бўлсин, чидаш мумкин бўлса, бундан буён турмуш машаққатларига сабр қилинг. Тоқатли бўлсангиз, ойнинг ёруғ ўн беши ҳам бор.




Акром, 35 ёш, оила қурганига 10 йил бўлди:


— Рафиқамга ҳеч қачон қўл кўтармайман, деб ўз-ўзимга ваъда берардим. Чунки онам кўзи кўкарганидан ишга боролмай қийналгани, қўли неча бор гипсда юрганига гувоҳ бўлганман. Волидам сабр билан барини енгди. Ҳозир дадам билан тинч яшашяпти. Лекин менинг оиламда ҳузур йўқ. Хотиним жуда фаросатсиз, у билан бирор мавзуда хотиржам гаплашиб бўлмайди, боғдан гапирсангиз, тоғдан келиб туради! Бирор нима деб танбеҳ бермоқчи бўлсам, дарров сенсирашга ўтади, "урмоқчимисан, кел, мана ур!”, деб оловга керосин сепади. Шундай пайтларда бир-икки мушт туширганимни билмай қоламан, кейин...афсусланаман...


Собир ота, 72 ёш:


— Ўғлим, урмаган эркак бўлмайди, деган гаплар ёлғон. Мен бемалол айта оламан, хотинимга ҳеч қачон қўл кўтармаганман. Динимизда аёлни қандай тарбиялаш кераклиги, жаҳлни босиш лозимлиги ҳақида айтилган. Жаҳлингиз чиқса, бирор ерга бориб, хотиржам ўтириб олинг, ётиб олинг ёки таҳорат олинг. Аёлни терганг, жойингизни бошқа қилинг. Озор етмайдиган жойига шапатилаб қўйишга ҳам рухсат бор, аммо бунгача борманг. Аёлингиз нимани бажаролмаяпти, нимани хоҳлаяпти? Шунга қараб, унга ёрдамлашинг, яхшиликка яхшилик қайтади, албатта.


 Муштумзўр эркакнинг айби


     Хўш, нима учун эркаклар рафиқасини уради? Жавоб тайёр: хотиннинг тили ўн беш қаричлиги учун! Яна савол туғилади: аёл қачон калтакка лойиқ бўлади? Энг содда вазиятларни айтсак...

* Бирор жойга боришга рухсат ололмагач, аёлнинг тили "қичийди”.

Эр аёлнинг қариндош-уруғларини ерга уради, унинг фикрича, хотинуруғнинг бари бетайин, аҳмоқ! Табиийки, бунга аёл "муносиб” жавоб қайтаради.

Аёл эрнинг нуқсонлари, камчиликларини ҳадеб такрорлайверади.

Эр аёлига "ҳеч кимга керак эмассан”, деган гапни кўп айтади.

Эркак киши ҳамиша ҳақ, аёл уни танқид қила оладиган даражада ақлли эмас.

Эр уй-жой, рўзғор муаммоларини ҳал қилмайди.

Болаларни турткилайди, уришади.

Ишлашдан бўйин товлайди, рафиқасини ишлатиб қўйиб, яна рашк қилади.

Телефонга яқинлаштирмайди.

Пул бермайди, хасислик қилади.

Аёлининг ортидан кузатади, одамлар орасида атай обрўсини туширади.

Ичади, чекади, хиёнат қилади, мол-мулкни сотиб юборади.

     Шунча қилиқдан кейин аёл киши тилини қандай тийсин? Овозини баланд кўтаришга мажбур бўлиши, қадрини талаб қилиши, бир гапдан қолмаслиги аниқ-да...


Хўш, нима қилмоқ керак?


     Пешонангизга урағону зўравон эр битилган бўлса, нима ҳам қилардингиз? Кетсангиз ҳам, қолсангиз ҳам нимадир йўқотасиз...      Руҳшунослар бу борадаги тадқиқотлари натижаси эса қуйидагича...


 

 Сақлаб қоласиз


 Йўқотасиз

Агар

кетсангиз...

 Озодлик;

 Ўзингизга бўлган ишонч;

 Соғлиқ

 Хотиржамлик

 Моддий таъминот;

 Оила;

 Уй-жой;

 Болаларнинг отасини;

Агар

қолсангиз...

 Оилали аёл деган ном;

 Моддий таъминот;

 Зилдай оғир масъулият,

 Фарзандлар отаси

 Соғлиқ;

 Қадр;

 Карьера;

 Руҳий сокинлик;

 Болаларнинг ҳурмати…

     Булар, албатта, нисбий омиллар. Чунки ажрашгач ҳам қадр топмаслигингиз, сабр қилсангиз ҳам оила дейишга арзимайдиган ҳаётда яшашингиз мумкин. Шуниси аниқки, тупроққа қоришадиган даражада ҳақоратланиш ёки ногиронликкача бориб етадиган зўравонликка чидашга ҳеч ким, ҳеч қандай вазият сизни мажбур қила олмайди!

Азиза ҚУРБОНОВА.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz