Закладки Padarkush

Название:
Padarkush
Дата:
19-12-2013, 06:55
Просмотры:
1503
 
     ОДАТДА шишадаги "шайтон” иродаси-ю, имон-эътиқоди тугал кишиларни эмас, балки ожиз ва нотавон кимсаларни ўзига ром этади. Бироқ рўй берган воқеага тийрак назар билан қарамоқ лозим.

     Машъум воқеа оила аъзолари бир бўлиб, байрам дастурхони атрофига ўтирган ва "хурмача”лари шишадаги "шайтонсуви”га тўлдирилгани оқибатида юз берди.

     Байрам оқшоми ашаддий қотиллик жиноятига қўл урган навқирон йигит (1985 йили туғилган) Бекзод Бекмуродов Урганч тумани маркази Ю.Саидов кўчасида қўним топган. У ўз оиласининг асосий боқувчиси ҳисобланган. Анча муддат ишлаб, уйланиш, оила қуриш учун маблағ жамғарган. Топгани чиндан ҳам тўйга буюрди. 2012 йилнинг тароватли куз кунларининг бири унинг хонадонида ёр-ёр садолари янгради. Оила дарғаси — ота Икром Бекмуродов, она Муҳаббат Юсупованинг бир умрлик орзуси ушалди. Афсус. Ёшларнинг оилавий ҳаёти узоқ чўзилмади. Бекмуродовлар оиласига бахт ва иқбол тимсоли кириб келган келин орадан бир неча ҳафта ўтмаёқ бу хонадонни тарк этди. Ана шундан кейин бир неча ҳафталик куёв — Бекзоднинг боши ғавғо-маломатдан чиқмай қолди. Ота ҳам, она ҳам, ҳатто туғишган ука Шерзод ҳам собиқ куёвни айблашдан ҳориб-чарчашмади.

     Оила аъзолари бундай дашномларни ҳатто янги йил дастурхони атрофида ҳам давом этказишди. Янги йил кечаси Бекзод ўзини анча ҳақоратланган ҳисоблади чоғи, бехосдан қўлига эрк берди. Туғишган укасини дўппослай бошлади. Ака-укалар ўртасидаги "жанг” авжига чиққан маҳал Бекзоднинг қўлида калта йиғма пичоқча пайдо бўлди. Унинг ўткир тиғи Шерзоднинг танасига бир неча бор қадалди.

     Онаизор ўғли Бекзоднинг қўлидаги пичоқчани тортиб олишга муваффақ бўлди. Шерзоднинг танасидан сизиб чиққан иссиқ қон эса байрам дастурхони ёзиғлик хонани халқобга айлантирди. Аммо бу ҳол Бекзодни сескантирмади. Гарчи, кўзи қонга тўлган бўлса-да, қаршисидаги стол устида қотилликнинг яна бир ишончли воситаси — ошхона пичоғи турганлигини ҳаммадан илгари пайқади. Уни олиб яна укасига қарши ҳужумга отланди. Ота эса бор кучини ишга солганча ўғлининг қўлига ёпишиб, совуқ қуролни тортиб олишга уринди. Бироқ...

     Бекзод яна ҳужумга шайланди. Укаси қо­чиб, қутилди. Лекин ўғлини койишга ботинган, боз устига уканинг яширинишига кўмаклашган ота унинг рўпарасида турибди. Фикрича, "зуғуми” учун ота ҳам жавоб бермоғи даркор. Бекзоднинг миясига келган энг "доно” фикр шу бўлди. Ҳар қандай ёмонликдан эзгулик изламоқ фарзи ана шу алфозда буткул унутилди. Яхшиликдан ёмонлик ахтармоқ ҳисси эса яққол устун келди. Ноқобил фарзанд қўлига нохос тушиб қолган ошхона пичоғини отасига ҳам "ишлатди”. Ота ўз ўғлининг қурбонига айланди.

     Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судья­си Ҳасанбой Муҳаммаджонов раислигида ўтказилган  суд жараёнлари чоғи Урганчда содир бўлган мудҳиш жиноят тафсилоти янада ойдинлашди. Ушбу ашаддий қотиллик боис бир бегуноҳ инсон — эндигина, 50 ёшни қаршилаган Икром Бекмуродов ноқобил падаркуш фарзанд қўлида жон таслим этгани, бир қориндан талашиб тушган укаси Шерзод эса оддий тасодиф-ла омон қолса-да, барибир жиддий жароҳат олгани  айбнинг асосий манбаи сифатида эътироф этилди. Айбланувчининг қилмишини оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи бундай ҳолатларнинг бари судда инобатга олинди. Б.Бекмуродовга Жиноят кодексининг тегишли бандлари бўйича жазо тайинланди.

Абдулла СОБИРОВ

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz