» » Facebook’да муҳокама қилинган мавзулар

Закладки Facebook’да муҳокама қилинган мавзулар

Название:
Facebook’да муҳокама қилинган мавзулар
Дата:
18-12-2013, 01:46
Автор:
Просмотры:
2458
 

Ўзбекистонликлар Facebook’да йил давомида энг кўп муҳокама қилган мавзулар ўнлиги тузилди

 
     Тошкентдаги Brandbox Creative агентлиги Facebook’даги ўзбекистонлик фойдаланувчилар йил давомида энг кўп муҳокама қилган мавзулар ўнлигини тузиб чиқди. Бу ҳақда креатив-агентлик ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирган. Хабарга махсус график материал ҳам илова қилинган.

     Brandbox Creative мутахассислари фикрича, Facebook’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари йил давомида энг кўп лаҳзалик хабар алмашиш дастурлари (WhatsApp, Telegram) билан юзага келган муаммолар (10-ўрин), GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилиши кутилаётган янги автомобиллар (9-ўрин), футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлари (8-ўрин), Севара Назархон (7-ўрин), 2012 йилда фаолияти тўхтатилган «МТС-Ўзбекистон» ўрнини ким эгаллаши ҳақидаги башоратлар (6-ўрин)ни муҳокама қилишган.

     Энг кўп муҳокама қилинган мавзу ва шахслар рўйхатининг кучли бешлигини бензин билан боғлиқ муаммолар (5-ўрин) очиб берган, Россиядаги «Голос» танловидаги иштироки билан шов-шув кўтарган Наргиз Зокирова мавзуси 4-ўриндан жой олган. Фавқулодда иссиқ келган 2013 йилнинг ёзи Facebook’даги муҳокамаларнинг учинчи ўрнидан жой олган.

     Brandbox Creative вакилларининг фикрича, фаолияти тугатилиши эълон қилинган «Фонд Форум»нинг васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова 2013 йил давомида Facebook’даги ўзбекистонликлар орасида энг кўп муҳокама қилинган биринчи шахс, иккинчи мавзуга айланган. Йил давомида эса ўзбекистонлик Facebook фойдаланувчилари энг кўп мобил алоқа сифати билан боғлиқ муаммолар ҳақида фикр билдиришган, ижтимоий тармоқда асосан шу мавзуда муҳокамалар олиб боришган.

     Агентлик ушбу рейтингни тузишда нималарга асослангани ҳақида маълумот бермаган. «Биз ўзимизда бир жасорат топиб, ўзбекча «Фейсбук»нинг 2013 йилги асосий мавзулари бўйича ҳисобот тайёрлашга қарор қилдик», – дейилади агентлик Фейсбукидаги хабарида.


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Jamshid1995
[hide][/hide]
  • 18 декабря 2013 11:20
umarhakim
Хакикатан мобил алоканинг мазаси кочди...
  • 18 декабря 2013 16:37
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz