» » Чингиз Айтматов таваллудининг 85 йиллиги

Закладки Чингиз Айтматов таваллудининг 85 йиллиги

Название:
Чингиз Айтматов таваллудининг 85 йиллиги
Дата:
18-12-2013, 01:37
Автор:
Просмотры:
605
 

Тошкентда Чингиз Айтматов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан кўргазма ташкил қилинди

 
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг "Истиқбол” ўқув залида Чингиз Айтматов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан китоб-расмли кўргазма ташкил қилинди. Бу ҳақда кутубхона расмий хабар тарқатди.

Хабарда келтирилишича, кўргазмада Чингиз Айтматов ҳақидаги китоблар, ёзувчи ҳақида маълумотлар намойиш этилди. Ташриф буюрганлар республикамизда чоп этилган Чингиз Айтматов адабиётлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

Сайтнинг ёзишича, йигирманчи асрдаги энг улкан адиблардан бири, қардош қирғиз халқининг фарзанди ёзувчи Чингиз Айтматов 1928 йили Талас водийсининг Шакар қишлоғида хизматчи оиласида дунёга келди. Бўлажак ёзувчининг отаси Тўрақул Айтматов ўз вақтида собиқ совет ҳукуматининг турли идораларида масъул лавозимларда ишлаган.

Болалиги ғоят катта инсоний фожиалар қуршовида ўтган. Ўн уч яшар Чингиз Айтматов уруш даврида қишлоқ кенгашида котиблик қилди. Айни вақтда, мактабда ўқишни ҳам давом эттирди. Мактабни битиргач, зоотехниклик касбини эгаллаш учун ўқиди. Кейинчалик Москвада олий Адабиёт институтида таҳсил олган. Мактаб ва олий ўқув юртида русча ўқиган Ч. Айтматов кўплаб асарларини ҳам ўша тилда яратди. Унинг дастлабки асарлари китобхонлар эътиборини қозониб, тилга тушди. Одамларни, ҳаётни ғоят яхши билган ва чин юракдан севган адиб ўз асарларида кишилар учун жуда азиз, жуда зарур бўлган туйғуларни, ҳолатларни, мавзуларни ёритиб бера олди.

Чингиз Айтматовнинг «Жамила», «Юзма-юз», «Момо ер», «Алви-до, Гулсари», «Байдамтол соҳилларида», «Биринчи ўқитувчи», «Оқ кема», «Асрга татигулик кун», «Қиёмат», «Кассандра тамғаси» сингари асарлари дунёнинг жуда кўплаб халқлари тилларига таржима қилинган ҳамда улар томонидан севиб ўқилади.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz