» » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси

Закладки Ўзбекистонда долларнинг расмий курси

Название:
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси
Дата:
17-12-2013, 08:23
Просмотры:
3302
 

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 7 тийини кам 2,2 минг сўмга етди

 

     Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Бу ҳақда Марказий банки ахборот берди.

     Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2013 йил 17 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

     Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2 минг 199 сўм 93 тийинга тенг қилиб белгиланган (долларни 2,2 минг сўмлик кўрсаткичдан атиги 7 тийин ажратиб турибди). 10 декабрдаги курс (2 минг 197 сўм 27 тийин) билан таққослаганда, 1 АҚШ доллари 2 сўм 66 тийинга, 2013 йил 1 январдаги ҳолат (1 минг 985 сўм 46 тийин) билан таққослаганда, 214 сўм 47 тийинга қимматлаган.

     Шунингдек, 2013 йилнинг 17 декабридан бошлаб 1 Россия рубли 66 сўм 94 тийин (26 тийинга қимматлаган), 1 евро 3 минг 27 сўм 41 тийин (45 сўм 38 тийинга қимматлаб, ўз тарихида биринчи марта 3 минг сўмлик «довондан» ўтди), 1 Швейцария франки 2 минг 477 сўм 12 тийин (14 сўм 92 тийинга қимматлаган), 1 фунт стерлинг 3 минг 586 сўм 77 тийин (3 сўм 35 тийинга арзонлашган) этиб белгиланган.

     Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарни ўзи белгилаган қийматда сотиш ва сотиб олиш мажбуриятини олмаган. Ўзбекистон Президентининг 30 январда имзолаган жисмоний шахсларга валюта сотиш тартибини янада либераллаштириш тўғрисидаги Қарорига кўра, Ўзбекистоннинг ваколатли банклари айнан Марказий банк белгилаган курс бўйича нақдсиз хорижий валютани сотишлари керак.

     Қўшимча сифатида, Ўзбекистон Президенти Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил якунлари ва 2013 йил режаларига бағишланган мажлисида ўтган йил «инфляция даражасининг ўсиш суръати прогноз кўрсаткичлари доирасида сақлаб қолиниб, 7 фоиздан ошмагани»ни, 2013 йилда ҳам ушбу кўрсаткич 7-9 фоизни ташкил этиши кутилаётганини маълум қилганди.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?