» » «Диёр» ва «Оилавий» телеканаллари эфирга чиқди

Закладки «Диёр» ва «Оилавий» телеканаллари эфирга чиқди

Название:
«Диёр» ва «Оилавий» телеканаллари эфирга чиқди
Дата:
17-12-2013, 08:19
Просмотры:
985
 
16 декабрь, душанба куни соат 17:00дан ЎзМТРКнинг икки янги телеканали – «Диёр» ва «Оилавий» телеканаллари эфирга чиқди.

Ҳар иккала телеканал Ўзбекистон давлат мадҳияси ижроси билан ўз дастурлари намойишини бошлаган. ЎзМТРК хабарига кўра, «Диёр» ва «Оилавий» телеканаллари тест-синов тариқасида эфирга узатилмоқда.

«Оилавий» телеканали «Ўзбекистон» телерадиоканали ижодий базасида ташкил этилиб, эътибор ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом замонавий авлодни ривожлантиришга қаратилган ёшлар сиёсати, жумладан, кириб келаётган 2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб номланиши билан боғлиқ чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш жараёнларини ёритишга қаратилади», – дейилади медиа-компания матбуот хизмати хабарида.

Каналнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида жамиятнинг барча қатламлари талабларини ҳисобга олган ҳолда томошабинларга дам олишнинг фаол ва соғлом турлари тўғрисида маълумот бериш, миллий қадриятларни тарғиб қилиш орқали оила институтини мустаҳкамлашга, бола тарбиясининг устивор педагогик усулларини тарғиб қилишга, аёлларнинг, она ва боланинг репродуктив соғлиғини мустаҳкамлашга бағишланган теледастурлар тайёрлаш ҳисобланади.

Каналда «Соғлом она-соғлом бола», «Саломатлик» ва шунга ўхшаш кенг қамровли дастурларни амалга оширишга оид телекўрсатувлар намойиш этилади. Кўрсатувлар ўзбек ва рус тилларида эфирга узатилади.

Янги «Диёр» телеканали «Маданият ва маърифат» телеканали ижодий базасида ташкил этилиб, телекўрсатувлар дастури шунингдек ўн иккита ҳудудий телерадиокомпаниялар теледастурлари асосида шакллантирилади ва телетомошабинларни Ўзбекистоннинг турли шаҳарлари, қишлоқлари ва вилоятларидаги ҳаётни кенг таништиришга йўналтирилади.

«Диёр»да асосий эътибор мамлакатимиз ҳудудларининг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва қадамжолари тўғрисида махсус телекўрсатувлар тайёрлашга қаратилади. Телеканал қайси тилларда фаолият олиб бориши тўғрисида хабар берилмаган, бироқ, аввалроқ телеканал фақат ўзбек тилида бўлиши ҳақида хабарлар берилган эди.

ЎзМТРК таркибида 14 ноябрь куни янги – мусиқий «Наво» ва кинога бағишланган «Кинотеатр» телеканали ишга туширилган эди. 2013 йил июнь ойида эса «Ёшлар» телеканали қошида «Болажон» телеканали ишга тушган бўлса, январдан «Маданият ва маърифат» ва «Дунё бўйлаб» каналлари эфирга чиқа бошлаган эди.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz