» » Ахборотлаштириш – жадал равнақ топаётган соҳа

Закладки Ахборотлаштириш – жадал равнақ топаётган соҳа

Название:
Ахборотлаштириш – жадал равнақ топаётган соҳа
Дата:
17-12-2013, 08:14
Просмотры:
493
 
 
 
 
     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
     Депутатлар, тегишли вазирлик, идора ва қўмиталар, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этган ушбу йиғилишда Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг барча тармоқларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларига оид ахбороти тингланди.
     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев, Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х.Мирзоҳидов, Ўзбекистон халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Дониёров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан жамиятнинг барча соҳаларида кенг фойдаланишни йўлга қўйиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
     Бу борада олиб борилаётган изчил ва тизимли ишлар самарасида мамлакатимизда мобиль алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 19 миллион нафарга етди. Интернет абонентлари сони 2012 йилга нисбатан 18,3 фоиз ўсиб, 7 миллион 100 минг нафарни ташкил этмоқда.
     Йиғилишда таъкидланганидек, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш фуқаролар томонидан ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳамда ахборот хизматларидан фойдаланиш тизимини жиддий такомиллаштиришда муҳим дасуриламал бўлаётир. Яратилган Ягона давлат интерактив хизматлари порталига барча давлат органлари, шу жумладан, туман, шаҳар ҳокимликлари ҳам уланган. 2013 йил 10 декабрь ҳолатига кўра, ушбу портал орқали 3,8 минг нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахснинг мурожаати олинган. Мазкур мурожаатларнинг 75 фоизи муддатидан илгари ҳал этилган.
     Таҳлилларга кўра, интерактив давлат хизматларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган ана шундай изчил ишлар натижасида солиқ ҳисоботларини электрон шаклда топшираётган тадбиркорлик субъектларининг улуши 89 фоизга, статистик ҳисоботлар бўйича 86 фоизга етди. 130 мингдан ортиқ фирма ўз номини интернет тармоқлари орқали резерв қилиб қўйган, 48 мингдан зиёд божхона декларациялари электрон шаклда қабул қилинди, хўжалик судларига электрон шаклда даъво ариза, расмий илтимосномалар бериш кўлами ҳам тобора кенгайиб бормоқда.
     Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналар томонидан Ягона давлат интерактив хизматлари порталига уланиш, ўз расмий веб-сайтлари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизимларини жорий этиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда электр энергия истеъмолчиларини рўйхатга олишнинг электрон тизими, юк ташиш ва транспорт воситаларини бошқариш, ёқилғи-мойлаш материалларини ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланишни оптималлаштиришнинг электрон тизими жорий этилиши ўз самараларини бермоқда.
     Йиғилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва соҳадаги мавжуд долзарб масалаларнинг ечимини ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялар билдирилди.
 
ЎзА, Н.Усмонова
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?