» » Сурхондарёлик Жумонгнинг исми ўзгартирилди

Закладки Сурхондарёлик Жумонгнинг исми ўзгартирилди

Название:
Сурхондарёлик Жумонгнинг исми ўзгартирилди
Дата:
15-12-2013, 07:47
Просмотры:
4163
 
 
 
     Ўғлига Жумонг деб исм қўйган қумқўрғонлик ота боласининг исмини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Оила даврасида» газетаси хабар бермоқда.
     Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи бир йигит ўзининг илк фарзандига Жумонг деб исм қўйишга қарор қилган. Жумонг – ўз вақтида Ўзбекистон телеканаллари орқали намойиш этилган тарихий корейс сериалидаги қўмондон – бош қаҳрамон исмидир.
     «Қариндош-уруғ ва дўстларнинг қаршилиги, айримларнинг масхарасига қарамай, гувоҳномага Жумонг деб ёздириб келди», – дейди йигитнинг қишлоқдошларидан бири Хайрулло Бобонов. Унинг қўшимча қилишича, шу исм сабаб йигитнинг ота-онаси билан ўртасида совуқчилик тушган, оиласидан жанжал аримай қолган, чақалоқ ҳам тез-тез касал бўла бошлаган.
     Хайрулло Бобоновнинг қўшимча қилишича, чақалоққа ўзбекча исм қўйилганидан сўнг «барчаси изига тушиб кетган». Болага айнан қандай исм қўйилгани ҳақида маълумот берилмаган.
     Маълумот ўрнида, ўз фарзандига Жумонг, бундан ташқари, бошқа телесериал, фильм ва хорижий спортчиларнинг исмларини қўйиш ҳолатлари Ўзбекистонда авваллари ҳам қайд этилган. Жумладан, Тошкент шаҳридаги ФҲДЁ органлари томонидан ўзбек миллатига мансуб болаларга Эсмеральда (Мексика сериали бош қаҳрамони), Камилла (Мексика сериали бош қаҳрамони), Алия (Туркия сериали бош қаҳрамони), Жумонг каби исм қўйилиши ҳолатлари қайд этилган.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?