Закладки «Odnoklassniki.ru»

Название:
«Odnoklassniki.ru»
Дата:
15-12-2013, 07:36
Просмотры:
2005
 
 

     Яқинда газеталардан бирини варақлаётиб, ҳайрон қолдим. «Ucell» алоқа компанияси «OK» деган янги эксклюзив тарифини реклама қилибди. Эътибор берсам, бу тариф номида бир интернет сайтига киришга чорлов бор, яъни унга уланганлар «odnoklassniki.ru» сайтидан бепул ва чекловларсиз фойдаланиши мумкин экан...

     Ана, холос!

     Гап шундаки, кейинги пайт­ларда ёшларимиз маънавиятини, уларни ҳар хил ёт ғоя ва мафкуралардан асраш бўйича бот-бот гапиряпмиз. Бу борада асосий эътибор ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, интернетдан тўғри фойдаланишга қаратилмоқда.

     Сир эмас, ёшларимиз ўртасида энг оммабоп сайтлар — «оdnoklassniki.ru», «Мой мир» каби ижтимоий тармоқлар, асосан, ҳаёсизлик, зўравонликни, буз­ғунчиликни ва бошқа шу каби иллатларни тарғиб қилувчи восита сифатида талқин қилинмоқда. Ёшларнинг тафаккурини заифлаштиришга, онгини бузишга қаратилган бемаза ахбороту маълу­мотлар уларда тобора илдиз отаётгани бор гап.

     Бугун ҳар бир одамнинг, ҳатто, мактаб ўқувчисининг ҳам қўлида мобиль телефон аппарати бор. Уларнинг аксарияти эса интернетга уланган. Қўлимиздаги бу митти матоҳ бутун дунёни кафтдек намоён қила олади. Истаган одам хоҳлаган пайтида интернетга кириб, унинг чексиз имкониятларидан фойдаланиши мумкин. Бироқ глобал «ўргимчак тўри»га «илиниб» қолиши ҳам ҳеч гап эмас.

     Афсуски, интернетнинг кенг имкониятидан фақат кўнгилхушлик учун фойдаланувчилар ҳам сон-саноқсиз. Ґатто, тарбияси сал сустроқ баъзи йигит-қизларимиз биз юқорида тилга олган сайтлару ижтимоий тармоқларга ўзининг ярим яланғоч суратларини жойлаштириб, тутуриқсиз гап-сўзлари билан «ижод» қиляпти. Кимлардир эса уларга «қулай имконият»ни, «бепул шароит»ни тақдим этяпти. Буни қандай изоҳлаш мумкин?!

     «оdnoklassniki.ru» сайтидан чексиз фойдаланиш имконини берувчи «OK» тарифини жорий қилгани ва уни кенг оммага реклама қилаётгани қай даражада тўғри?! Ахир бу минглаб ёшларимизнинг эътиборини тортиб, уларни биз аянчли оқибатларидан қайтаришга уринаётган чоҳга итариш, «оммавий мада­ният»га тўғридан-тўғри рағбат уйғотиш эмасми?

     Тўғри, бизнес бозорга қараб йўлга қўйилади. Бозор эса... одам гавжум жойларда қурилади. Шу маънода, шудгордаги «қуйруқ» — янги тарифнинг айнан ёшлар кўп мурожаат қиладиган маконга йўналтирилганини тушуниш мумкиндир. Лекин... танганинг иккинчи тарафи-чи?!

     Президентимиз таъкидлаганидек, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бош­қа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписанд­лик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди».


Жасур ЖАМИРОВ

"Оила давраси" газетасидан олинди


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz