» » 15 декабрдан ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

Закладки 15 декабрдан ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

Название:
15 декабрдан ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
Дата:
15-12-2013, 07:09
Автор:
Просмотры:
1605
 
 
 

15 декабрдан Ўзбекистонда об-ҳаво даражаси кескин ўзгаради, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

15 ва 16 декабрда республика ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, 16 декабрда қорга айланади) бўлиб ўтади. 15-17 декабрда баъзи жойларда шамолнинг секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.

Тоғларда кучли қор ёғади, кўриниш пасаяди. Республикада ҳаво даражаси ҳарорати 15 даражага пасаяди. Тоғолди ҳудудларида сел келиши, тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

15-18 декабрь кунлари учун об-ҳаво башорати

15-16 декабрь кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир, 16 декабрга эса қорга айланиши мумкин) кузатилади, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлади. Баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 15-17 декабрь кунлари эса 15-20 метргача кучайиши мумкин.

15-16 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даража, кундузи +10…+15 даража, 16 декабрь куни ва кечаси 0…+5 даража илиқ, 17-18 декабрь кунлари эса кечаси -8…-5 даража совуқ, кундузи эса -2…+2 даража илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади,  15-16 декабрь кунлари эса вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, 16 декабрь куни қорга айланиши мумкин). 17 декабрь куни кечаси ва тонгда эса қисқа муддат қор ёғиши мумкин, 18 декабрь эса ёғингарчилик бўлмайди.

Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади, 15-17 декабрь кунлари эса 12-17 метргача тезлашиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15 декабрь куни кечаси +2…+7 даража, кундузи эса +10…+15 даража илиқ, 16-18 декабрь кунлари эса кечаси -8…-5 даражагача, кундузи эса -2…0 даражагача совийди.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 ва 18 декабрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, 15-17 декабрь кунлари эса вақти-вақти билан қор, баъзан эса кучли ёғиши мумкин. Баъзи ҳудудларга туман тушади. 15-17 декабрь кунлари эса қор кўчиши мумкин.

Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 15-17 декабрь кунлари эса 15-20 метргача тезлашиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 14-15 декабрь кунлари -3…+2 даража, 16-18 декабрь кунлари эса -15…-10 даражагача совиши мумкин. 15-18 декабрь кунлари эса -7…-2 даражагача пасайиши мумкин.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Zohida_1993
rahmat ADMIN     
  • 15 декабря 2013 09:08
isik9116
janubda quyosh yog`ayapti
  • 15 декабря 2013 14:28
Jacky
ajoyib
m16




  • 15 декабря 2013 21:52
Dr.Jasurbek
Статистика маълумотларига караганда йилнинг энг ёлгончи касб эгалари ..... бу гидрометрология хизмати! шунинг учун бунга 100% ишониш хам керакмасдир?!
  • 16 декабря 2013 22:28
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?