» » Ислом Каримов юртдошларимизга юксак мукофотлар топширди

Закладки Ислом Каримов юртдошларимизга юксак мукофотлар топширди

Название:
Ислом Каримов юртдошларимизга юксак мукофотлар топширди
Дата:
7-12-2013, 01:59
Автор:
Просмотры:
450
 
Президент Ислом Каримовнинг фармонигамувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида мамлакатимиз тараққиётига катта ҳисса қўшган, давлатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини янада мустаҳкамлашда ўрнак ва намуна кўрсатган, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.
 
Оқсаройда 6 декабрь куни ана шу юксак мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлди.

– Авваламбор, бугун мана шу муҳташам залдасиз, азизларни Конституция куни билан табриклаб, сизларга чуқур ҳурматимни изҳор этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, янги-янги омадлар тилашга ижозат бергайсиз, – деди Ислом Каримов. – Сиз, муҳтарам юртдошларимизни давлат мукофотлари билан шу байрам арафасида қутлаш, табриклаш яхши бир одатга, анъанага айланиб қолди. Бугун мана шундай тантанали маросимда сиз, азизларга ана шу юксак мукофотларни топшириш мен учун шарафли вазифа бўлиб, сизларнинг қаторингизда ўзимга ҳам катта хурсандчилик етказмоқда, десам, кўнглимдаги гапни айтган бўламан.

Шу фурсатдан фойдаланиб, сизлар билан биргадавлат мукофотларига сазовор бўлган барча юртдошларимизни бағримга босиб, уларни ҳам чин қалбимдан табриклаш менга чуқур мамнуният етказади, деди Президентимиз.

Мамлакатимиз, эл-юртимиз олдимизда турганбуюк, юксак мақсадлар сари, демократик давлат, эркин жамият, обод ҳаёт қуриш йўлида дадил қадамлар қўйиб, қўлга киритаётган ютуқ ва марралар албатта барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Жаҳон миқёсида глобал иқтисодий-молиявийинқироз давом этаётганига, бу инқирознинг чуқур таъсирига қарамасдан, Ўзбекистонимиз тараққиёт йўлида дунёда камдан-кам давлатлар қаторида барқарор суръатлар билан ривож топиб бораётгани бугунги кунда ўзгаларнинг ҳавасини тортмоқда, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Биз қўлга киритаётган ютуқлар, авваламбор,иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар ва дадил қадамлар билан ўсиб бораётганининг натижасини ҳар қадамда халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати тобора юксалиб, юртимиз қиёфаси, шаҳар ва қишлоқларимиз тобора обод бўлиб бораётганида кўриш ва кузатиш қийин эмас, деб таъкидлади Президентимиз.

Бундай туб ўзгаришларни турли-турлисоҳаларда – бу қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва транспорт бўладими, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, илму фан, маданият ва спорт бўладими, бизнес соҳасими, сизлар меҳнат қилаётган барча тармоқларда, ҳаётимизнинг бўғинларида бунинг амалий ифодасини кўриш мумкин.

Шу билан бирга, ҳеч кимга сир эмас, бундайривож топиш, тараққиёт йўлида жадал илгарилаб бориш учун авваламбор қанча-қанча оғир меҳнат қилиш, қанча синовлардан ўтиш, керак бўлса, қанча-қанча ақл заковат, мардлик ва матонат, ҳар биримизнинг ўз жойимизда бизга топширилган вазифани сидқидилдан адо этишимиз талаб қилинади, десам, бу фикрга сизлар албатта қўшиласиз, деди давлатимиз раҳбари. 

Бу масалага чуқурроқ қарайдиган бўлсак, бизқўлга киритаётган марраларнинг асосий мезони ва омили – бу биринчи навбатда одамларимизнинг ўзи, уларнинг дунёқараши, кайфияти ўзгараётгани, ким учун, нима учун меҳнат қилаётганини чуқур англаб бораётгани, сиёсий ва ижтимоий савияси ошиб бораётганининг натижаси, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. 

Бугун биз сизларнинг тимсолингиздаминг-минглаб меҳнатчиларимизни – миришкор деҳқон ва фермерларимиз, саноат корхоналари ва қурилиш майдонларида фидокорона меҳнат қилаётган ишчи ва муҳандисларимиз, меҳрибон устоз-мураббийлар ва домлалар, жонкуяр шифокорларимиз, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларидаги ютуқлари билан Ватанимизни дунёга танитаётган инсонларнинг энг муносиб намояндаларини кўрамиз.

Булар қаторида халқимизнинг тинч меҳнатини, осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асрашга бел боғлаган, Ватан ҳимоясини ўзи учун касб деб биладиган мард ва жасур ўғлонларимизнинг масъулиятли хизматини алоҳида эътироф этамиз, юксак қадрлаймиз.

Сўнгра Президентимиз Ислом Каримов давлатмукофотларини тантанали равишда топширди.

– Бугун мен сизларнинг очиқ чеҳрангиз,бахтиёр кўзларингизни, сизлардаги баланд руҳни кўриб, очиғини айтсам, гўёки ўзим ҳам мукофот олгандек хурсанд бўлиб турибман, – деди Президентимиз. – Менинг ниятим, тилагим битта: кўксингизга ярашиб турган бу мукофотлар барчангизга буюрсин, сизларни янги янги зафарларга руҳлантирсин. Ҳалол меҳнат билан мана шундай юксак қадр топиш, элу юртимиз ардоғида бўлиш барчамизга насиб этсин. Ватанимизни, халқимизни доимо Яратганнинг ўзи асрасин! Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишларингизга ривож, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Тақдирланганлар юксак эътибори вағамхўрлиги учун Президентимиз Ислом Каримовга самимий миннатдорлик билдирдилар.
 
"Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz