» » Бахтли бўлиш учун қанча пул керак?

Закладки Бахтли бўлиш учун қанча пул керак?

Название:
Бахтли бўлиш учун қанча пул керак?
Дата:
1-12-2013, 01:39
Просмотры:
1028
 
     Британия ва америкалик  олимлар "Тўлиқ бахтли бўлиш учун одамга қанча пул керак?” деган саволга жавоб берувчи илмий тадқиқотни якунлагани ҳақида эълон қилди. 

     Айтиш жоизки, олимлар мутлақо аниқ жавоб олганларига ишончи комил. Тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирги замонда бахтли бўлиш учун одамга 35,5 минг АҚШ долларидан иборат йиллик даромад керак экан. 

     Тадқиқот иштирокчиларидан бири профессор Эженио Протонинг айтишича, одамнинг даромади ошгани сайин, кўрсатилган миқдордаги пулга эга бўлиш бахтига эришгунга қадар, унинг руҳий ҳолати ҳам яхшиланиб боради. Бироқ, мутахассиснинг фикрича, даромадларнинг кейинги ўсиши вазиятни фақат ёмонлаштиради, холос. Бу одамдаги талабларнинг ўсиши билан боғлиқ бўлиб, у бахтиёрлик ҳолатини илдизи билан йўқотар экан.  

     Шу ўринда, америкалик ва британиялик олимлар томонидан эълон қилинган суммани узил-кесил деб айтиб бўлмаслигини қайд этиш керак. Хусусан, бир йил олдин, америкалик бошқа олимлар гуруҳи инсонга бахтли бўлиши учун ойига камида 6000 долларлик даромад зарурлигини таъкидлаган эди. Бу йилига 72 000 долларни ташкил этади, яъни бахт чегараси икки баравар кўп бўлиб чиқмоқда.

      Жаҳон банкининг 2013 йил 1 июль ҳолати бўйича Бирлашган Араб Амирликларини охирги тадқиқотда тилга олинган бахтга энг яқинлашган мамлакат деб айтиш мумкин. бу ерда аҳоли бошининг ўртача йиллик даромади 36 040 долларни ташкил этади.  
 
"Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?