» » Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти

Закладки Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти

Название:
Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти
Дата:
29-11-2013, 04:47
Автор:
Просмотры:
1190
 
Ушбу ширин куз неъмати теридан тортиб ичаккача бўлган бутун организмингизни қувонтириши шубҳасиз.

     Таркибидаги глюкоза ва фруктоза моддаларининг кўплиги туфайли икки-уч дона хурмо меваси қорнингизни тўйдириши мумкин.
Олмаларда мис ва рух моддалари кўп бўлса, хурмо ўз таркибидаги натрий, калий, магний, кальций, темир моддалари бўйича биринчи ўринда туради. Шунингдек, унда озиқ-овқат толалари олмага қараганда кўпроқ. Пишган хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятини тартибга солади.

1. Саратонга қарши

     Хурмо қовоқ, календула, чаканда, ўрик ва бошқа сариқ-зарғалдоқ сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзага келадиган ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ўзининг ёрқин ранги туфайли хурмо меваси таркибида бета-каротин миқдори кўп бўлиб, у ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши курашишга қодир жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. У терининг кексайиш белгиларига қарши курашади. Хурмодаги бета-каротин моддаси помидор, қовоқ ва қизил булғор қалампирига қараганда жуда кўп. 

2. Буйракдаги тошлардан халос этади

     Хурмо таркибидаги магний моддаси буйракда тошлар ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтиради, организмдан натрий тузлари чиқишига ёрдам беради. Ушбу мева пешоб ҳайдаш ва тонусни кўтариш хусусиятига ҳам эга. 

3. Юрак фаолиятини мустаҳкамлайди


     Хурмо юрак касалликларига эга кишилар учун жуда фойдали, чунки унда калий моддаси кўп бўлиб, у бемалол валокордин препаратининг ўрнини босиши мумкин. Ҳар куни 2-3 дона хурмо мевасини истеъмол қилсангиз, юрак хасталиклари ҳақида узоқ вақт эсламайсиз. Бундан ташқари, шотланд олимларининг таъкидлашича, атеросклерозга қарши курашда хурмо ҳатто олмани ҳам ортда қолдирар экан.  

4. Томирлар учун.


     С ва Р витминларигабой хурмо меваси қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг мўртлигини камайтиради. Шифокорлар ушбу мевани варикоз ва милклар қонашидан азият чекувчи кишиларга тавсия этади. 

5. Стафилококка қарши.


     Хурмо ичак таёқчаси, олтингранг стафилококка қарши бактерицид таъсирга эга.

6. 
Диареяда фойдали.

     Хурмо шарбати сурункали диареядан халос бўлишда ёрдам беради. 6 та пишган мевани бўлакларга кесинг ва уларни 3 стакан қайнаб турган сувга солиб, 20 дақиқа давомида қопқоғи ёпиқ ҳолда ушланг. Қайнатмани докада сузиб олинг ва 0,5 литрдан ҳар 4 соатда қабул қилинг.

7. Гипертония ва шишларга қарши.


     Гипертония вашишларда хурмо баргларини ювинг, қуритинг ва ҳовончада майдаланг. 5-7 кун давомида ҳар куни 2 маҳал овқатдан кейин ¼ чой қошиқдан қабул қилинг.

8. Анемияга қарши.


     Хурмо меваси темир моддасига бой, шу боис унинг шарбатини кунига 2 маҳал овқатдан олдин 50-100 мл дан қабул қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, иш лаёқатини оширади.

9. Йўталга қарши.


     Томоқни бир донапишган хурмо мевасининг шарбатига 3,5 ош қошиқ илиқ сув қўшган ҳолда чайқаш жуда фойдали.

10. Юз учун ниқоб!


     Хурмо эти ва тухум сариғидан тайёрланган ниқоб ҳуснбузарларга мойил тери учун энг мақбул восита ҳисобланади. Бундан ташқари, хурмо юз терисининг тонусини оширади ва, ҳатто, теридаги дастлабки кексайиш аломатларига қарши курашади.
     Юз терисининг тонусини ошириш учун хурмо қирғичдан ўтказилади, ҳосил бўлган бўтқа қаймоқ ёки тухум сариғи билан тенг миқдорда аралаштирилади, юзга 15-20 дақиқага суртилади. Ниқоб илиқ нам момиқ билан олиб ташланади, кейин юз совуқ сувга чайилади. Битта курс 15-20 та ниқобдан иборат. 

ДИҚҚАТ!

     Хурмо таркибида енгил ўзлаштириладиган қандлар миқдори кўп бўлгани боис, у семириш ва қандли диабет касалликларига чалинган кишиларга тавсия этилмайди. Бундан ташқари, мутахассислар ушбу мева айрим кишилар учун зарарли бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантиради. Агар яхши пишмаган хурмо меваси кўп истеъмол қилинса, ичак ўтмаслиги касаллигига йўлиқиш мумкин.  

АЙТГАНДАЙ

     Нега у қимизак таъмга эга? Меванинг қимизак таъмини хурмо пишаётган даврда таркибидаги танин моддасининг кўплиги билан изоҳлаш мумкин. Ушбу модда мева тўлиқ пишганидан кейин йўқолади. Хурмонинг ёрқин зарғалдоқ ранги ва жигарранг тусга кирган баргчалари мева пишганлигига ишора қилади. Пишган мевалар етарлича юмшоқ бўлиши керак. агар хурмода қора нуқталар ва доғлар пайдо бўлган бўлса, демак у айний бошлаган. 
     Хурмони эҳтиётлик билан, унинг юзасини шикастламасдан сақлаш зарур. Пишмаган меваларнинг совуқда қолиши зарарли. Пишган хурмо ёки унинг этини совутгичда бир неча кун сақлаш ҳамда ярим йилга музлатиб қўйиш мумкин.
 
"Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz