» » Сиз билмайдиган шокка солувчи 15 та факт (ФОТО)

Закладки Сиз билмайдиган шокка солувчи 15 та факт (ФОТО)

Название:
Сиз билмайдиган шокка солувчи 15 та факт (ФОТО)
Дата:
24-11-2013, 21:50
Автор:
Просмотры:
1957
 
Ушбу фактлар ҳақида билиб олгандан сўнг, сизнинг одатий нарсаларга бўлган муносабатингиз ўзгариши мумкин.

Ўзимиз билмаган ҳолда нечта ҳашоратни тановул қиламиз? Нега бизнинг матрасимиз 10 йил ичида икки баравар оғирлашади? Унитаздан ҳам ифлосроқ жой борми?
Қуйидаги бу саволларга жавоб топасиз. 

1.   Римликлар тиш пастаси сифатида сичқонларнинг майдаланган миясидан фойдаланган. 
 
 
2.    Капалаклар қон сўриши маълум. 
 
 
3.    Иш столингиз, ошхона раковинаси, дўкон аравачаси, мобил телефонингиз, ресторандаги таомнома ва банкоматда бактериялар сони унитазга қараганда кўпроқ.
 
 
4.    Одам йилига ўртача 500 граммга яқин ҳашоратни асосан бошқа овқатлар билан бирга истеъмол қилади.
 
 
5.    Оёқ кафтларингиз йилига 20 литрга яқин тер чиқаради. 
 
 
6.    Агар ниманидир ҳидласангиз, ушбу объект молекулалари буруннинг ички қисмига ёпишиб қолади. 
 
 
 7.    Лотерея чипталарини сотиб олишга бораётган пайтингизда ўлиш имкониятингиз, лотереяда ютиб олиш имкониятингизга қараганда юқорироқ. 
 
 
8.    Ўнг қўли асосий бўлган кишиларга мўлжалланган ускуналардан фойдалангани учун ҳар йили қарийб 2500 нафар чапақай вафот этади.
 
 
9.    Муз кубикларини сақлаш учун мўлжалланган машиналарнинг аксарияти ювилмайди. Уларда ҳатто шилимшиқ модда ва бошқа микроблар кўпайишининг олдини олувчи тизим ҳам кўзда тутилган. 
 
 
10. 10 йил ичида ўртача матраснинг оғирлиги чанг каналари ва уларнинг ҳаёт фаолияти чиқиндилари тўпланиши натижасида икки бараварга ошади. 
 
 
11. Агар эркак шер прайд устидан бошчиликни ўз қўлига олса, у поданинг олдинги етакчиси наслини ўлдиради.
 
 
12. Биз метро бекатида нафас оладиган ҳавонинг 15 фоизга яқини инсон териси ташкил этади. 
 
 
13. Ўлим пайтида ўз қурбонининг юзида табассум ҳосил қиладиган заҳарли ўсимлик (Oenanthe crocata) мавжуд. 
 
 
14. Ясама тишлар кўп ҳолларда радиоактив бўлади.
 
 
15. Ҳар йили жаҳон океанига ташланадиган чиқинди миқдори у ердан овланадиган балиқлар оғирлигидан уч баравар ошади. 
 
 
"Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?