» » Қуёшнинг магнит майдони “ағдарилади”

Закладки Қуёшнинг магнит майдони “ағдарилади”

Название:
Қуёшнинг магнит майдони “ағдарилади”
Дата:
22-11-2013, 08:15
Автор:
Просмотры:
1407
 
Уч ҳафтадан кейин Қуёшнинг магнит майдони "ағдарилади”, унинг қутблари ўзаро жой алмашади.

     Бу ҳақда НАСА агентлиги хабар беради. Қуёш қутбларининг ўзгариши ҳар 11 йилда содир бўлади. 

     Ушбу ҳодиса ерликлар учун одатий ҳодиса бўлиб, ваҳима учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Шу билан бирга қутблар алмашган пайтда Қуёшда портлашлар сони ошади, бунинг натижасида
     Ерга магнит бўронлари келади. Улар сунъий йўлдошлар ва электрон ускуналарда носозликларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳозирча олимлар қутбларнинг нега ўзгаришини тушунтириб бера олмаяпти, шу боис бундай ҳодисаларни аниқ прогнозлашнинг имкони йўқ.  

     Қутбларнинг ўзаро ўрин алмашишига Қуёш ичида ишлайдиган "динамо-машина” сабабчи деган гипотеза мавжуд. Қуёшда тахминан 700 минг километр чуқурликда плазма бўлиб, ўша ернинг ўзида магнит қутблари пайдо бўлади. Қуёш ўз ўқи атрофида айланади. Бунда қутблар ўзгараётган даврда модда қутбларга қараганда экваторда тезроқ ҳаракатланади. Ана шундай ҳаракат ҳисобига магнит чизиқлари айлана бошлайди, айланиш ўрамлари сони ортганида эса, у экваторга параллел равишда юзага чиқади. Шу тарзда, бир томондан жанубий қутб, иккинчи томондан эса шимолий қутб шаклланади.  
 
"ДАРАКЧИ"

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
mirshohid_5758
bu xodisa qachon oyning nechinchi kuni bo'ladi etvorilllaaaaaar iltimos qiziq yapman
  • 22 ноября 2013 16:54
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz