» » Шаҳар телефонига уланиш тўлови вақтинча бекор қилинди

Закладки Шаҳар телефонига уланиш тўлови вақтинча бекор қилинди

Название:
Шаҳар телефонига уланиш тўлови вақтинча бекор қилинди
Дата:
22-11-2013, 08:02
Автор:
Просмотры:
1206
 
21 ноябрдан «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси шаҳар телефон тармоғига уланиш тўловини олиш тўхтатилиши ҳақида маълум қилди.

Тармоққа уланиш тўлови вақтинчалик тўхтатилиши жисмоний шахсларни жалб этиш мақсадида амалга оширилади. 

Мазкур акция даврида аҳоли учун симли абонентлик линияси бўйича телефон тармоғига уланиш «Телекоммуникация универсал хизматлари учун сўнгги тарифларнинг энг юқори даражаси», шунингдек, «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»да белгиланган моддаларига мувофиқ тўлов олинмай амалга оширилади.

Шу тариқа, акция давомида телефонлаштирилмаган ва телефонлаштирилган биноларда асосий телефон аппарати воситасида (оператор томонидан бир рақамни бир фойдаланувчига ажратишда) симли абонентлик линияси бўйича телефон тармоғига уланиш бепул амалга оширилади. 

Телефон тармоғига уланиш билан боғлиқ тақдим этиладиганбошқа хизматларга тааллуқли эмас. Батафсил маълумотлар билан телекоммуникациялар боғламалари абонентлик бўлимларида танишиш мумкин.

Мазкур акция жорий йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.
 
"Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?