Закладки Оилада ким ҳукмрон?

Название:
Оилада ким ҳукмрон?
Дата:
22-11-2013, 07:55
Просмотры:
723
 
 
 
     Оила соҳиби аслида ким? Бу саволга ҳар бир одам қийналмай жавоб бера олади: Албатта, эркак киши! Бордию, ушбу «унвон»га аёл эга чиқса-чи? У оила соҳиблигига эришса нима бўлади? Фожиа юз бермайди, албатта, бироқ эркакнинг ғурури поймол бўлган хонадонда файз ҳам, барака ҳам, унум ҳам сўнади. Ўз ўрнини хотинига бўшатиб берган эр ҳеч қачон бахтиёрлик нашидасини тотмайди.
     Халқимиз азалдан мана бу иримга амал қи­либ келади. Тўй куни чимилдиққа кираётган куёв келиннинг оёғини босиши шарт. Бордию келин эпчиллик қилиб, куёвнинг оёғини босиб олса, у ои­ладаги «тахт»ни эгаллар экан. Билмадим, бу ирим қанчалар ҳақиқатга яқин, аммо ҳозирда оила жиловини ўз қўлига олиб, уйи­дагиларни назорат қилаётган аёлларнинг ҳам борлигига гувоҳ бўляпмиз.
     Масалан, бир танишим (исмини айтмаганим маъқул) бор. У билан бир неча йилдан бери дўстмиз. Ишчан, тартибли, камсуқум ва камтар йигит. Шу пайтга қадар одамгарчиликни унутгани йўқ, яқинларидан меҳр-оқибатни ҳам узмаган. Ишида бирорта муаммо  чиққанини ҳам эшитмаганман. Ҳам­касб­ла­ри­нинг айтишича, раҳбари уни доим мақтар, рағбатлантириб турар экан. Бир куни шу ўртоғим туғилган кунини нишонлаш мақсадида, ишхонадагилари қатори мени ҳам уйига таклиф этди. Кечқурун унинг олти-етти нафар  ҳамкасблари билан бирга мен ҳам бир кичикроқ совға олиб, уйига бордим. Ҳовлиси кичкинагина бўлса ҳам файзли, одамнинг баҳри дили очилар даражада кўркам экан (туғилган кун баҳона уйига илк бор бордим). Биз унинг уйига кириб борганимизда эр-хотин, иккови хурсанд бўлиб қарши олди ва биз, меҳмонларни меҳмонхонага бошлашди. Зиёфат учун ёзилган дас­турхон бекаму кўст эди. Ҳаммамиз дастурхон атрофига ўр­нашдик. Ҳамма гап шундан кейин бошланди. Дас­турхон усти ноз-неъмату турли егуликларга тўла бўлса ҳам дўстимиз ул-бул келтириб турди. Уни ёнимизга келиб ўтиришга таклиф қилсак ҳам унамади. Ҳар замонда  ташқарига чиқиб турди. Бир маҳал телефоним жи­ринг­лади, гаплашиб олиш учун одамларни безовта қилмасликка тиришиб, мен ҳам ташқарига чиқдим. Йў­лакда бехосдан эр-хотиннинг овози қулоғимга чалинди.
- Мен сизга еттита одам олиб келинг дедимми? Ҳали қариндошлар кеп қолишса, уларни қа­ерга ўтқазаман? Ярим соатга қолмай, ҳаммасининг жавобини бериб юборинг, эшитдингизми?
     Аёлнинг бунақа гапларини эшитиб, карахт бўлиб қол­­­­­дим. Эр унга қарши бирор сўз айтмади, фақат «тинчлан, тинч­лан»дан нарига ўтмади. Мен телефонда гаплашиб, дарров изимга қайтдим. Туғилган кун соҳибини хижолатга қолдирмаслик учун тезроқ кетиш йўлини қи­дирдим ва бир баҳона ўйлаб топдим. Шундай қилиб, ярим соат ҳам ўт­май ҳаммамиз у ердан кетдик.
     Мени ўй босди: шундай тартибли, камтарин ўртоғимиз нега хотинига тобе бўлиб қолган, уни бунга нима мажбур қилган экан?
     Тез орада бу саволларимга жавоб топдим. Хотини бурнидан ип ўтказиб олган ўртоғим ҳозирда истиқомат қилаётган уйи ўз номида эмас экан. Бу уйни қайнотаси беш йил бурун қизининг туғилган кунига совға қилган экан.
     Бундан чиқди, аёлнинг буюми, уй-жойи эрнинг «оғзини ёпишга», уни итоатгўй бўлишига восита бўлар экан-да? Бундан ўзи асрасин.
     Эркак ор-номуси, ғу­рури, марду шижоати билан эркак. Бу фазилатларга эга эр йигитлар до­­­­­­им эл орасида бошини кўтариб, қаддини эгмай юради ва ҳурмату иззатга сазовор бўлади. Ўз оиласига бош бўла олмаган, оила соҳиблигини қўлдан бой берган, хотинига тобе ҳар қандай эр  ўз фарзандлари олди­да ҳам обрўсини йўқотади, таниш-билишлар, маҳалла-кўй, умуман ҳамма жойда  кулгуга қо­либ, иззатини қўлидан бой беради.
     Сўзим охирида муқаддас қўрғоннинг посбонлари, оила соҳиблари бўл­миш эр йигитларга илтимосим шу: эркаклик ҳам бир мақом, ибтидоси фар­­­­­­­занд­ликдан бошланадиган бу илоҳий пиллапоя оталикка бориб ниҳоя топади. Оила тахтини бошқаришга фақатгина ота масъул, бурчлидир. Шундай экан, зиммамизга юкланган бу бурчни ҳалол адо этмоққа, оқламоққа интилайлик.
     Оилада фақатгина эр киши ҳукмрон бўлсин!
 
Умид Кўчимов
"БЕКАЖОН"дан олинди.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz