Закладки Тадбиркор аёл – 2013

Название:
Тадбиркор аёл – 2013
Дата:
20-11-2013, 06:03
Просмотры:
663
 
 
     Пойтахтимизда "Тадбиркор аёл – 2013” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг қуйи босқичида сараланган 11 нафар аёл ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.
     Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, хусусан, уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий бизнес, ҳунармандчилик борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
     Шайхонтоҳур туманидаги "Biolife kosmetiks” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Саидабиби Ҳасанова кўрикда ғолиб чиқди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
     – Дастлаб 8 ишчи меҳнат қилган корхонамизда айни пайтда 50 нафарга яқин ишчи-хизматчи фаолият кўрсатмоқда, – дейди С.Ҳасанова. – Пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонамизда ишлаб чиқариш ҳажмини ва сифатини муттасил ошириб бориш, янги иш ўринлари очишга доимий эътибор қаратилмоқда.
     Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

ЎзА, Барно Мелиқулова, Аъло Абдуллаев (сурат)
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz