» » Муҳтараманинг янги рекорди

Закладки Муҳтараманинг янги рекорди

Название:
Муҳтараманинг янги рекорди
Дата:
12-11-2013, 01:11
Автор:
Просмотры:
948
 

     Россиянинг Архангельск шаҳрида халқаро баҳодирлар ўйинлари доирасида махсус рекорд ўрнатиш мусобақалари бўлиб ўтди. Унда тош кўтариш бўйича кўпкарра жаҳон чемпиони, андижонлик Муҳтарама Алиева жаҳонда тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.

     Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизлар спортини ривожлантиришга кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик, иқтидорли спортчиларнинг доимий қўллаб-қувватланаётгани натижасида юртимиз спортчиларининг халқаро миқёсда эришаётган ютуқлари салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда.

     Мазкур мусобақада жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлатидан 300 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди. 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Муҳтарама Алиева ҳар бир қўлида 6 килограммдан 12 килограмм тошни бир дақиқа ичида 118 марта силтаб кўтариб, юқори натижага эришди ва мусобақа ғолиби бўлди.

     М.Алиева спортда кўплаб ютуқларга эришмоқда. Жумладан, шу йилнинг октябрь ойида Грецияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 16 килограммли тошни пастдан елкага ва елкадан юқорига кўтаришда икки дақиқа ичида 50 марта кўтариб, жаҳон чемпиони деган юксак шарафга муяссар бўлди ва рекорд ўрнатди.

– Номдор ва кучли спортчилар иштирок этадиган мусобақаларда ғолиб чиқиш осон кечмайди, – дейди у. – Лекин Ўзбекистон деган буюк мамлакат номидан майдонга чиқдингми, ғолиб бўлишга мажбурсан, дейман ҳар гал ўзимга ўзим. Бу сафар ҳам жонажон юртимиз байроғини халқаро мусобақада баланд кўтарганимдан бахтиёрман.

 ЎзА, Ф.Убайдуллаев
 
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?