Закладки Yangi telekanallar

Название:
Yangi telekanallar
Дата:
12-11-2013, 03:24
Автор:
Просмотры:
2298
 
 
 
 
КАТТА ШОВ-ШУВ: 18 НОЯБРДАН ЯНГИ КЎНГИЛОЧАР ТЕЛЕКАНАЛЛАР ИШГА ТУШАДИ! 

Миллий телерадиокомпания муҳаррирларидан бирининг хабар беришича, 18-ноябрдан бошлаб, янги иккита телеканал эфирга узатилади. "Наволар садоси” – кўнгилочар мусиқий телеканал ҳисобланиб, томошабинлар эътиборига янги клиплар, мусиқий телекўрсатувларни тақдим этади. (Демак, сўнгги пайтда таҳликага тушиб қолган хонандалар янги клипларини қаерда намойиш этиши борасидаги хавотирлардан холос бўладиган бўлди! )
Телеканал ўз форматига эга бўлиб, ур-сур, ғарбона тақлидга йўғрилган, очиқ-сочиқ клиплар бадиий кенгашдан сўссиз, ўтмайди! Замонавий руҳдаги, миллийликни унутмаган, маданиятимизга раҳна солмайдиган даражада ишланган клиплар учун телеканал эфири ҳамиша  очиқ! Таъбир жоиз бўлса, мардлар энди синалади. Қўшиқ сўзларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.  "Оғизга нима келса, ўшани валжираган” қўшиқларга ишланган клиплар (гарчи битта автомашина пули сарфланган бўлса-да!)  учун  янги мусиқий телеканал эфири "армон” бўлиб қолаверади.
"Кино олами” телеканали эса фильмсевар юртдошларимиз учун узоқ кутилган "сюрприз” десак муболаға бўлмайди! Оила даврасида энди очиқ-сочиқ кадрлари "будаланмаган” тутуруқсиз хориж фильмлари томошасидан ёноғингиз қизармайди: юқори савияли, оммабоп ва севимли кинофильмларингизни ўзбек тилида мириқиб томоша қилишингиз учун текин имконият! 
Дарвоқе, яна бир янги теленакал яқин бир ой ичида ишга туширилиши устида қизғин иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ!
Ҳозирча, келгуси душанбани интиқлик билан кутамиз! Янгиликларни бирга қарши оламиз.
Жасур ҲАМРОЕВ


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
Warning
NTT dan yaxshisi yoq edi
  • 12 ноября 2013 08:16
QaRoqChi-89
yaxshi omad
 

  • 12 ноября 2013 12:37
Suhrobbek
Avval ko'rilikchi keyin baho beramiz
  • 12 ноября 2013 14:41
megabars
 Ko'paygani yaxshi...
 
  • 12 ноября 2013 16:14
WolFBoy
NTT га нима булди
 
 
 
 
 
 
  • 12 ноября 2013 17:19
bek_developer
qani 18 kesinci koramizde. buyam belinega oxwagan gap bomasa boldi
  • 12 ноября 2013 18:53
crent777
3 Zo`r bo`lardi  10
  • 13 ноября 2013 00:21
Ronaldinyo
Zo'r bo'ptiku hammasi HD formatda bo'lishi undan ham zo'r
  • 13 ноября 2013 07:00
legend
hm, mani tugilgan kunimda o4ilarkan)))
  • 13 ноября 2013 14:43
SHOHDIL
Зур бупти энди кинолар хам курамиз экан 3 3 3 10
  • 13 ноября 2013 22:32
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?