Закладки Sog'lom bolalar ko'paymoqda

Название:
Sog'lom bolalar ko'paymoqda
Дата:
11-11-2013, 23:41
Автор:
Просмотры:
495
 
 

     Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси ҳар йили тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади. 
Шу сана муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Инсон саломатлиги-бош мақсад” мавзусида пресс-релиз эълон қилди.

     Матбуот тарқатмада таъкидланишича, жорий йилда юртимизда мутлақо соғлом болалар туғилиши 63 фоиздан ошган. Дунёнинг ривожланган давлатларида мазкур кўрсаткич 70-72 фоизни ташкил этишини инобатга олсак, республикамизда бу борада юксак ўсиш суръатларига эришилаётганлигини кўришимиз мумкин.

      Яна бир муҳим натижа болаларнинг ирсий хасталиклар ва нуқсонли туғилиши хавфи 2000 йилдагига нисбатан жорий йилда 14 фоиз камайганлигида намоён бўлади. Ёки 92 фоиз ўғил-қизларимизнинг вазни ва бўйига доир кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўлиқ мос келаётганлиги янада қувончлидир.

     Маълумки, мамлакатимизда болаларни ўз вақтида эмлашнинг мукаммал тақвими ишлаб чиқилган. Шунга асосан, бугунги кунда юртимизда болаларнинг 98 фоиздан зиёди олдини олиш мумкин бўлган инфекцияларга қарши эмланмоқда. Бунинг натижасида полиомиелит, чақалоқлар қоқшоли, дифтерия, қизамиқ каби касалликларга бутунлай барҳам берилди. Қатор юқумли хасталиклар билан оғриш ҳолатлари кескин камайди.

"Ўзбекистонда ҳатто глобал инқирозлар даврида ҳам аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари муттасил ошиб, умр кўриш давомийлиги юксалмоқда. Ўзбекистон бу билан ҳақли равишда фахрланса арзийди”, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Маргарет Ченнинг пойтахтимизда бўлиб ўтган "Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: "Соғлом она — соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумнинг очилиш маросимидаги нутқида.

     Соғлиқни сақлаш тизимини янада яхшилаш мақсадида ажратилаётган давлат бюджети маблағларининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлигини эслаш ўринлидир. Агар ўтган йил соҳа ривожи учун давлат бюджетидан 2,8 триллион сўм маблағ ажратилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 3,4 триллион сўмга етди.

     Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фаррух Шариповнинг айтишича, тугаб бораётган йилда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун давлат бюджети ҳисобидан шу йилнинг ўзида 311 миллиард сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари якунланади.

     Истиқлолга эришгунимизга қадар юртимизда, борйўғи, 2 та фармацевтика саноати корхонаси мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунга келиб, уларнинг сони 138 тага етди. Айни пайтда ана шу корхоналар томонидан 1500 турдаги дори воситалари, тиббий буюм ва техникалар ишлаб чиқарилмоқда. 17 та фармацевтика саноати корхонаси эса ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда.

     Мамлакатимизда 72 минг нафардан зиёд шифокор, 310 минг нафардан ортиқ ўрта махсус тиббиёт ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди.

 
"Даракчи"дан олинди

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz