Закладки Aldoqchi kelin

Название:
Aldoqchi kelin
Дата:
10-11-2013, 04:50
Просмотры:
978
 
 
     Савол: Келин туширганимга икки йилдан ошди. «Ўқитамиз» деб қудаларга ваъда бергандик. Келиним олийгоҳга кирди. Ҳаммамиз хурсанд бўлдик.
    Хурсандчилик устига хурсандчилик қўшилиб, ўғлим ўғилли бўлди. «Невара боқиш ўлгунча» эканлигини амалда исботлашга киришдим. Бир куни хўжайиним: «Ўртоғим неварасининг суннат тўйига Ургутга так­лиф қилди, юр, борамиз!» деб қолди. Мен: «Ўзингиз борақолинг, бугун келин ўқишдан чиқиб бувисини кўришга боради, уйга кеч келади», дедим. Хўжайиним тўйда келинни кўриб, ҳайрон қолибди. Ишонган келинимиз ҳаммани алдаб, ёлғон-яшиқ сўзлаб, бизни аҳмоқ қилиб юргани маълум бўлди. Аммо биз бу гапларни ўғлимга айт­мадик. Айтсак, оила бузилиши аниқ. Нима қилайлик?
                  С.опа Самарқанд шаҳри.

     Буви бўлганига қувонган, келинига ҳаддан зиёд ишонган қайнона! Сиз-ку невара билан андармон бўлибсиз, тушунарли. Ўғлингизчи, ўғлингиз хотинининг тизгинини бў­шаштирган кўринади. биламан, бола ўтирганда ўтқазади, юрганда югуртиради. «Болани ёшдан, хотинни бошдан ўргат» деган ҳикмат, «Ишон, аммо текшир» деган ҳақиқат бор.
      Воқеа: Бир келин ишдан «болам касал» деб барвақт чиқибди-да, ота уйига борибди, онаси билан тоғасиникига ўтибди. Иккинчи марта дугонаси билан бозорга йўл олибди. Қайнона яна ғафлатда қолибди. Кеч келишлар такрорланавергач, қайнона келинидан шубҳалана бошлабди. Ахир ўғли хизмат сафарида бўлса… Охир-оқибат келинининг ёлғони фош бўлибди. Ёлғоннинг умри қисқалигини келин қаердан билсин! Ёпиқ қозон қачонгача ёпиқ туради. Бир кун уни кимдир очади-ку?! Қайнона қудаларини меҳмонга чақириб, бор гапни ошкор этди. Она қизини койибди: «Борганингда рухсат сўраб келганман, демаганмидинг? Тез қайнона-қайнотангдан кечирим сўра, уятсиз! Келин ишончни суиистеъмол қилганлигини тан олибди ва ҳаммадан узр сўрабди. Қайтиб ёлғон гапирмасликка ваъда берибди.
     Маслаҳат: Келинингизни кечиринг. Уни ота-онаси олдида тавбасига таянтиринг.
     Ўғлингиз ва неварангиз ҳурмати унга яна бир имконият беринг. Вақт – олий ҳакам. Ёмонликни яхшилик-ла  енгиш лозим. Келинингизнинг хатоси сизларга сабоқ бўлсин.
 
"BEKAJON"dan olindi

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz