» » ЭРКАКНИ УЙДАН НИМА БЕЗДИРАДИ?

Закладки ЭРКАКНИ УЙДАН НИМА БЕЗДИРАДИ?

Название:
ЭРКАКНИ УЙДАН НИМА БЕЗДИРАДИ?
Дата:
2-11-2013, 06:11
Просмотры:
1048
 
 
     Баъзан жаҳл аралаш ғайрихитоблар қулоққа чалинади: «Ҳу­кумат бизга изн берган, эркаклар билан тенг ҳуқуқлимиз!» Тенгҳуқуқли бўлиш нима ўзи? Эркак билан аёлнинг баравар айтишишими? Ё аёлларнинг оғир тўрхалталарда бозордан картошка, пиёз ташишими? Синглим, «тенгҳуқуқ» эркакнинг аёлга, аёлнинг эркакка айланиши эмас! Эрингнинг белидаги фартукни ечиб, қўлидан супургини ол. Жуфтинг-ку сен учун ёр­дамга кўнибди — раҳмат! Аммо эр­как киши минг уринсин, аёлнинг ўрнини босолмайди. Ўзимиздан қўймасин! Эрлар билан баравар ишлаб келамиз, кела солиб ошхонага югурамиз. Жуфтимиз меҳрибон бўлса, дарров ёнимизга ки­ради, у юракдан сенга ёрдам беришга тайёр, аммо на хамирга қў­ли келсин, на идиш-товоққа! Бу — бирми? Иккинчиси: Меҳмон келди, ҳеч қачон сен гаплашиб ўтириб, эркак киши овқат қилмайди -одобдан эмас! Яна ўзинг балогардонми? Нақ ярим тунда боланг йиғлаб уйғонди ёки у бетоб. Отаси минг алдаб чорласин, бола унга бормайди. Фақат сен билан овунади. Яна сен бедор… Ҳоказо ва ҳоказо.
* * *
     Эскиларнинг: «Аёл киши эркакдан андак пастроқ туриши керак», деган нақли бор. Буни ҳам мен ижобий тушунаман. Нафис овозимиз, нозик қаддимиз, ма­йин табиатимиз билан оилага биз сардор бўлгандан кўра, бу иш нор­ғул, қатъиятли, кескин табиатли йигитларга ярашиқлидир. Бу — бирламчи. Иккиламчи, эрдан паст туриш дегани хокисорлик, қуллик дегани эмас. Бу- шарқона одоб! Учинчидан, бола тарбияси нуқтаи назаридан ҳам жуфтларимизни албатта, оила сардорлиги мавқеига олиб чиқишимиз керак. Аёнки, аёлнинг фикри, юрак қўри қў­шилмагунча, рўзғорнинг араваси ўрнидан жилмайди. Одатда, эркаклар ошкора, дангал, аёллар эса сездирмай, синиқлик билан бошчилик қиладилар. Аммо шунга эришиш керакки, болаларимиз ҳал қилувчи овоз — отамизда, деб билсинлар. Нафсилам­брини айт­гaнда, оталарнинг омон бўлгани, болаларига бош бўлиб юрганига нима етсин!
* * *
     …Эркакларни уйдан бездирадиган асосан икки нарсадир. Би­ри — тилимиз. Иккинчиси — уй тутишни билмаслигимиздир. Шундай аёллар бор оиланинг ҳаловати бўлмайди. Тили ёмон аёл — қо­тилдир. Бу — мазкур уйдан энди бутун одам чиқмайди дегани!
     Асли табиати тоза аёл эса ёш боласи бўлса ҳам, соғлиғи ёмон бўл­са ҳам, покиза бўлаверади. Шароит қисман халал бериши мумкин, аммо асли покиза аёлни мутлақо ивирсиққа айлантириб қўй­майди…
* * *
     Марҳабо исмли қўшни келин бўларди. Унга ҳар дуч келганда баҳорга йўлиққандай бўлар эдим. Энди ўйлаб қарасам, уни ҳамиша табассум чарақлаган ҳолатда кў­рарканман. У ортиқча гўзал ҳам эмасди. Аммо ажиб оҳанрабоси бор эди: сочлари ҳа­миша ораста, уйда ҳам кеча тушган келиндай ловуллаб, ороланиб юрарди. Қачон қарасак, кир ёйган, қў­лида супурги. Бир эмас, икки шўх­той боласининг усти-бошига гард ҳам юқмасди. Уйига кириб қолсанг, покизаликдан, дастурхондаги антиқа пишириқлардан, унинг қўнғироқдек қувноқ овозидан кўнг­линг яйрайди. Унинг тиккан зар дўп­пилари, самарқандча кашталарига қараб кўзингиз қувнайди.
     Эрни ҳурмат қилишни шу ёш ке­линчакдай ўхшата олмай, биз қаторилар гоҳо тоза изза тортган пайтларимиз бўлган… У икки боласи билан тиббиёт билим юртига ўқишга кирди ва уни имтиёзли диплом билан битирди…
Хуллас, pўзғоp тутиш бу ғоят мураккаб санъатдир. Уни уқмай туриб, пасту баланди ҳақида тасаввур ҳосил қилмай туриб, турмушга чоғланишпанд бергусидир.
Турсуной СОДИҚОВА
"BEKAJON"dan olindi
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz