» » Ассалом, Баҳор! Ассалом, Наврўз!

Закладки Ассалом, Баҳор! Ассалом, Наврўз!

Название:
Ассалом, Баҳор! Ассалом, Наврўз!
Дата:
19-03-2016, 04:01
Просмотры:
878
 
 

Ассалом, Баҳор! Ассалом, Наврўз!


     Яна бодом ва ўрик қийғос гуллади. Ҳар сафар нафис бу гулларга кўзим тушганида юрагимнинг тубидаги хотираларим уйғонади. Ва қачонлардир менга хуш ёққан қуйидаги сатрлар беихтиёр тилимда такрорланади:


Наврўз келай деганда,

Буғдой ундириб қўйдик.

Меҳмон бўлиб келингиз,

Сумалак қилиб қўйдик...


     Ҳа,бошқаларига ўхшамаган бу фаслнинг ўзигагина ўхшаган баҳорий таомлари бор – кўк сомса, сумалак, ҳалим... Нураган девор остидан мўраллаб қараган қоқигул табассумини, танага қувватман дея бўй чўзаётган жағ-жағ, ялпиз ўтларни ким ҳам соғинмайди, дейсиз? Ўшаларнинг соғинчи бизни Наврўзларга етаклайди. Дарвоқе, йил янгиланадиган, Шарқ халқларининг энг ҳаётбахш ва қадимий Наврўз шодиёнаси халқимиз ҳаётига шу қадар чуқур сингиб кетганки, у билан боғлиқ ажойиб анъана ва удумлар, фусункор куй ва қўшиқлар, Наврўзнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ афсона, асотир ва ривоятлар яратилган. Наврўзда қозон-қозон сумалаклар қайнаши – тўкин-сочинлик, далалар серҳосиллиги, мевага тўла боғлар саховатидан далолат беради. Шунинг учун йилбошининг махсус таоми пишадиган муқаддас қозонлар барака манбаи деб эъзозланади. Одамлар кўкламнинг фарахбахш кунларига чиқиб, кўм-кўк майсалар узра чопиб юрган илк баҳор шабадасидан баҳра олгач, Наврўзни нишонлар экан: "Қиш ўтиб, кўклам келди! Энди яхши кунларга етдик, серобгарчиликка чиқдик!” дея шукрона қиладилар.

     Куни кеча "Сабо” газетаси таҳририяти ходимлари ҳам Бектемир туманидаги "Олтин топган” маҳалласида бўлиб, Наврўз айёмини нишонлаб, дошқозонда сумалак пиширишди. Ушбу тадбирга Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова ва унинг қизи Зебуннисо Холиқовалар ташриф буюришди.

     Суратда: "Олтин топган” Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуда Бегматова ва диний маърифат ва маънавий, ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи Малика Маҳмудова сумалак сайлида.

     Азизлар, қадрли муштарийлар! Наврўз кунларидаги тилаклар ижобат бўлади дейишади. Шундай экан, дуога қўл очинг, илоҳим ризқингиз бутун, бахтингиз тўкис, умрингиз узоқ бўлсин! Дастурхонингиз ва кайфиятингиз наврўзона бўлсин!


"SABO" газетасининг бош муҳаррири - Маъпура НАБИЕВА.



кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz