» » Мария Шарапова билан боғлиқ тафсилотлар

Закладки Мария Шарапова билан боғлиқ тафсилотлар

Название:
Мария Шарапова билан боғлиқ тафсилотлар
Дата:
19-03-2016, 03:59
Просмотры:
2274
 

Мария Шарапова билан боғлиқ тафсилотлар


     Россия шаънини ҳимоя қилиб, мусобақада қатнашиши лозим бўлган М. Шарапованинг мусобақадан тақиқланган рағбатлантирувчи дори истеъмол қилгани учун четлаштирилгани барчага маълум.

     Аммо мазкур маълумот оммага тарқалмасдан сал аввал Мария Шарапованинг ўзи матбуот анжумани уюштириб, мельдоний дорисини тақиқланганлигини билмасдан истеъмол қилганини маълум қилган.

     У кейинчалик допинга қарши курашувчилар билан ҳамкорлик қилиш учун айтдим деса-да, унинг бу хатти-ҳаракатини турлича баҳолашмоқда.

     Унинг бу "Чин кўнгилдан айбига иқрори"ни, авваламбор, қўрққани учун олдини олиш мақсадида қилган, эгилган бошни қилич кесмайди, деганларидек, билмасдан ичибди, дея кечириб юборишади, деган умидда атай қилинган, дейишса, бошқа тоифа кишилар мельдонийни шифокор тавсиясисиз ичишига ишонишмай, бу ерда шифокор ва мураббий ўргатишган, мабодо, аниқланиб қолса, билмабман, деб қутуласан, дейишган, деган тахминларни ўртага ташлашмоқда.

     Учинчи тоифа фикр билдирганлар эса, М. Шарапова Россия учун қачонлардир ўйнагани билан неча йиллардан буён Америкада яшашини, эндиликда уларнинг ноғорасига ўйнашини, Америка фуқаролигини олиш ва россияликларнинг обрўсини тўкиш учун атайин уюштирилган деган фикрларни айтишмоқда.

     "Мен милдронат дорисини 2006 йилдан бери ичиб келаман. У пайтлар бу дори тақиқланмаганди. Ўтган йилнинг охиридагина тақиқланибди, лекин мен бундан мутлақо бехабар эдим", - дея ўзини оқлашга уринмоқда Шарапова. Бироқ шифокорнинг тавсиясисиз дори қабул қилиши мантиққа тўғри келмайди ва дарҳақиқат, спортчилар мусобақа арафасида шифокорларнинг назорати остида бўлишади ва ҳар бир истеъмол қилишаётган дори-дармонлари ҳақида шифокорига ҳисобот бериб туришлигини назарда тутсак, унинг бу баҳонаси чиндан ҳам ишонарли эмас.

     Эндиликда Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Олимпия ўйинларида М. Шарапованинг ўзи четлаштирилгани бир томон, россиялик ўйинчиларнинг бир нечтасининг қонида ҳам допинг борлиги аниқланди. Жумладан, Конькида учиш бўйича жаҳон чемпиони Павел Кулижников, Олимпия чемпиони Семён Елистратов, Юлия Ефимова ва бошқалар ҳам допинг қабул қилишгани маълум бўлди. Улар ҳам билишмаганми? Ёки уларнинг шифокорлари ҳам мусобақа арафасида қайси дори мумкину қайси бири мумкин эмаслиги ҳақидаги кўрсатмаларни ўқиб, "эсидан чиқиб кетган"ми?

     Юқорида номи зикр этиб ўтилган спортчилар ҳам бу дориларнинг тақиқланганини билишмаган эмиш.

     Россиянинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Халқаро антидопинг агентлигидан нима учун Россия дорихоналарида бемалол сотиладиган, зарарсиз дорининг тақиқиланиб қолгани сабабига изоҳ беришларини талаб қилди.

     Аммо мамлакат раҳбарлари халқаро ташкилотларни айблашга ошиқмасликларини, сабабини спортчилар ва уларнинг шифокору мураббийларидан излаш кераклигини айтиб ўтишди. Чунки, чиндан ҳам мельдонийнинг тақиқланганлиги сентябрь ойида-ёқ маълум қилинган эди. Ғишт қолипидан кўчиб бўлганди.

     Ички текширув ҳеч қандай натижа бермади. Гўёки спортчилар улар қабул қилган дорининг тақиқланганидан хабардордек эди гўё. Тўғри, улар чойга ё қаҳвага қўшиб беришди, деб ёлғон гапиришлари ҳам мумкин эди. Аммо улар бу дориларни ўз ихтиёрлари билан ичишганликларини тан олишган. Хуллас, улар гўё хабарсиз, шифокорлар эса айтганмиз деган, улар айтмадинг деган, ким ҳақ, ким ноҳақ, энди бундан наф йўқ. Асосийси, спортчиларнинг мусобақадан четлаштирилганлиги.

     Учта тахминнинг қайси бири тўғри-ю, қай бири тахмин, тегишли хулоса чиқариб олиш - бу Сизларнинг ҳукмингизга ҳавола!

 

Музаффар Муҳаммадназар тайёрлади.

Манба: Sabo.uz ва "Sabo" газетаси



кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz