» » Шахснинг қобилиятини аниқлайдиган дастур яратилди

Закладки Шахснинг қобилиятини аниқлайдиган дастур яратилди

Название:
Шахснинг қобилиятини аниқлайдиган дастур яратилди
Дата:
1-03-2016, 23:16
Автор:
Просмотры:
3221
 

 Тиниб-тинчимас олимлар яна бир кашфиётга қўл уришибди. Бу сафар бирор кишининг интернетдаги ижтимоий тармоқларда орттирган дўстларининг сони, қайдномалари, ёзган изоҳлари, жойлаган суратлари ва янгиликлари, форумлардаги ёзишмалари, илмий рисолалари ёки мақолалари, интервьюлари кабиларни таҳлил қилиб, ўша одамнинг ақлий салоҳияти, қобилияти, руҳий ҳолати, касбий лаёқати, сиёсий ва ижтимоий қарашлари, имкониятлари ва шахснинг бошқа хусусиятларини аниқлаб берадиган дастур яратишди, дея хабар бермоқда Woman’s day интернет нашри.

     Мазкур маълумотлар асосида кечагина "Оскар" мукофотини қўлга киритган Леонардо Ди Каприонинг портрети тузиб чиқилди.

     Буни қарангки, "Оскар" мукофотини топширишнинг 88-тақдирлаш маросими ижтимоий тармоқларда аввалги йилларга нисбатан кенг омма эътиборида бўлди ва айниқса Twitterда рекорд ўрнатди. Леонардо Ди Каприо мукофот олгач, Twitter фойдаланувчилари бир дақиқанинг ўзида шу муносабат билан 440 000 та твит ёзиб қолдиришган. Шунингдек, Лео ўз саҳифасида 390 000 лайк ва 270 000 репост олган.

     Леонинг ижтимоий тармоқларда жуда фаоллиги айримларда шубҳа уйғотган. Маълумингизким, кўпчилик юлдузлар ўз саҳифасини юритишни маъмурларига топширишади.

     Айнан шу масала Леони мазкур дастур воситасида синаб кўриш ва ҳақиқий Леоми ё унинг номидан ёзаётган бошқа киши эканлигини аниқлаш мақсадида олимлар ишга киришишди. Буни қарангки, бир ҳафта илгари у жуда ҳаяжонда бўлган. Аммо маросимга бир ҳафта қолгач, ҳафта мобайнида унинг жуда хотиржамлиги ҳаммани ҳайрон қолдирган. Чунки, ҳар бир актёр тақдирлаш маросими арафасида ҳаяжонланиши табиий. 


Музаффар Муҳаммадназар таржимаси,
Манба: "SABO" газетаси

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz