» » Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Вафот этди

Закладки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Вафот этди

Название:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Вафот этди
Дата:
11-03-2015, 07:53
Автор:
Просмотры:
5866
 
10 март куни кечаси ўзбек интернет сфераси бўйлаб Марказий Осиё Мусулмонлар Диний Идорасининг собиқ муфтийси, ҳамда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги биринчи муфтий Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг 63 ёшида бу дунёдан риҳлат қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бироз ўтиб, шайхнинг яқин кишилари бу хабарларни тасдиқлади. Маълум қилинишича, мусулмон оламидаги машҳур диний арбоблардан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юрак хуружи хасталиги билан вафот этган. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, воқеа соат 20:00 атрофида, шайх Тошкент шаҳридаги Ислом Университети спорт залида баскетбол билан шуғулланаётган пайтда юз берган.
 
Ислом олами улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Буюк аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафот этдилар. Эвазсиз йўқотишга учраган бутун ўзбек халқи, Мовароуннаҳр мусулмонлари Исломнинг забардаст олими шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафоти муносабати билан чуқур қайғуга чўмдилар.  Улуғ устозимизнинг оила аъзоларига, қариндошларига, сон-саноқсиз шогирдларига таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз. Зотан, бу мусибат бутун Ислом оламининг мусибатидир.  тасдикланмаган малумотларга кура Жаноза намози 2015 йил 11 март, чоршанба куни, Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади.
 
Маълумот учун: Муҳаммад Содиқ ибн Муҳаммад Юсуф ибн Муҳаммад Али, 1952 йилнинг 15 апрелида Андижон вилоятида таваллуд топган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонда ва ислом дунёсидаги энг машҳур олимлардан эди. Шайх Муҳаммад Содиқ Ислом уламоларининг энг катта нодавлат ташкилот бўлган Ислом Уламоларининг Миллатлараро Иттифоқининг пешқадам аъзоларидан бири ҳисобланарди. Шайх Муҳаммад Содиқ бошланғич диний таълимни отасидан олган. Совет ўрта мактабини 1970 йилда тўлиқ аъло баҳоларга тугатгач, Муҳаммад Содиқ Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ўқишга қабул қилинади. Кейинчалик, Тошкентдаги Олий Ислом Институтида таҳсил олиб, 1975 йилда муваффаққиятли тамомлади. 1976 йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ливиядаги ад-Даваъ ал-Ислами Миллий Ислом Университетига қабул қилинди, ҳамда молиявий рағбат билан муваффаққиятли тамомлади. Ливияда таҳсил олиш йиллари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни Мусулмон уламоларининг келажак авлодига, айниқса, Араб дунёсига ва ҳаттоки узоқ Япония каби мамлакатларга ҳам танитган. 1997-йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Саудия Арабистондаги халқаро Ислом ташкилоти бўлган Робита ал-Исломия (Мусулмон Олами Лигаси) таркибидаги Мусулмон давлатлар ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги федерациясига раҳбар этиб тайинланди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шу кунгача ушбу ташкилот бошқарув кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланар эди.
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz