» » Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига

Закладки Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига

Название:
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига
Дата:
1-10-2014, 04:24
Автор:
Просмотры:
511
 
 
 
Муҳтарам устоз ва мураббийлар! 

Аввало, сизларни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклаб, барча-барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман. 

Бугун биз мана шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, сиз, азизларнинг болаларимиз, ёш авлодимизга билим ва тарбия беришдек ўта мураккаб, ўз касбига меҳр ва садоқатни, бутун борлиғини бағишлашни, фидойиликни талаб этадиган шарафли меҳнатингиз учун сиз, муҳтарам муаллимлар зоти олдида барчамиз чин қалбимиздан, юрагимиздан сизларга миннатдорлик билдиришни ўз бурчимиз деб биламиз. 

Айни шу фикрларни, яъни фарзандларимизни камол топтириш, уларга илму фан сирларини ўргатишдек ғоят масъулиятли ишни адо этиб келаётган инсонларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган олижаноб меҳнатини инобатга олиб, бундан 18 йил муқаддам Ўқитувчи ва мураббийлар кунини таъсис этганимиз ва уни умумхалқ байрами даражасига кўтарганимиз жамоатчилигимиз, бутун халқимизнинг хоҳиши ва интилишини ўзида мужассам этади, десам, ўйлайманки, ҳақиқатни айтган бўламан. 

Азиз устозлар, муаллимлар! 

Дунёда "ўзбек модели” деб тан олинган, мамлакатимиз миллий тараққиёт стратегиясининг ажралмас қисми бўлган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ўз вақтида қабул қилиб, амалга оширганимиз янги ҳаёт, янги жамият қуришда энг кучли, айтиш мумкинки, энг қудратли омил бўлиб, нафақат таълим соҳасини, балки одамларимизнинг дунёқарашини, бутун ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборгани ҳақида бугун ҳар қанча ғурурланиб, фахрланиб гапирсак, арзийди, албатта. 

Биз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларга эришиш йўлида, жумладан, энг мураккаб, шу билан бирга, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия соҳасида ғоят муҳим масалани ечишда, яъни, биз бошлаган ишларни давом эттирадиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, янгиликка интилиб яшайдиган, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ёш авлодни тарбиялаш борасида ҳақиқатан ҳам қийин ва машаққатли йўлни босиб ўтганимиз, аввал тажрибамизда мутлақо кўрмаган марраларни забт этишга қандай катта меҳнатимиз сингганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. 

Таълим соҳасидаги ноёб дастурларимизнинг ижроси қанча куч ва имконият, қанча маблағни талаб қилгани – бу ўз йўли билан, лекин мана шундай улкан ва улуғвор ишларни амалга оширишда айнан сизлар ўзингизни аямасдан, сидқидилдан меҳнат қилганингиз ҳисобидан биз юртимизда бу соҳада туб бурилиш ва ўзгаришларга ҳам назарий, ҳам амалий пойдевор яратдик. 

Қанча-қанча янги таълим стандартлари, ўқув дастурлари, қўлланма ва дарсликларни ишлаб чиқиб, амалда жорий этиш, уларни ҳар бир ўқувчи, ҳар бир талабанинг онгу шуурига сингдириш учун бутун соҳа ходимлари, сиз, ҳурматли муаллим ва устозлар бу мактабдан аввало ўзингиз ўтганингиз, беминнат хизмат қилиб келаётганингизни ҳақиқий фидойилик намунаси, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди. 

Мамлакатимиз, давлатимиз учун ҳал қилувчи мураккаб бир даврда сизлар билан бирга таълим соҳасини тубдан ўзгартириб, замон талаб қилаётган даражага кўтаришга эришганимизни кўз ўнгимиздан ўтказар эканмиз, бу йўлда сиз, азизларнинг қандай қийин бўлмасин, қатъиятлик ва фидойилик кўрсатганингизни, бу буюк мақсад учун белни маҳкам боғлаб меҳнат қилганингизни мен чинакам жасорат деб баҳолайман ва мана шундай олижаноб фазилатларингиз учун барча-барчангизга таъзим қиламан. 

Қадрли ватандошлар! 

Ҳар бир инсон, ҳар бир ота-онанинг эзгу орзуси бўлмиш соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, шу мақсадда минглаб замонавий ўқув масканлари, болалар спорти иншоотларини барпо этганимиз, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ишлар, соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган самарали тизим ишлаб чиқиб, амалда татбиқ этганимиз ва бошқа кўпгина чора-тадбирлар бугун ўз ижобий натижасини бермоқда. Хусусан, биргина сўнгги беш йилда ойлик иш ҳақи халқ таълими муассасаларида 2,9 баробар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида қарийб 4 марта, олий таълим соҳасида 3,6 карра оширилгани, минглаб устоз ва мураббийлар, профессор-ўқитувчиларимиз Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирлангани ҳам ана шундан далолат беради. 

Ҳурматли дўстлар! 

Барчамизга аёнки, бугунги глобал интеграциялашув шароитида, кундалик ҳаётимизга компьютер технологиялари ва Интернет тизими жадал кириб келаётган бир пайтда хорижий тилларни ҳар томонлама пухта эгалламасдан туриб, жаҳон ҳамжамияти билан ҳамқадам бўлиб яшашни тасаввур этиб бўлмайди. 

Айни шу мақсадда мамлакатимизда ўтган йилдан эътиборан умумтаълим мактабларининг 1-синфидан бошлаб чет тилларни ўқитишнинг узлуксиз тизими жорий қилингани янги амалий қадам бўлди. Бу соҳада ишни тўғри ташкил этиш, кутилган самарага эришиш учун аввало мавжуд ўқув-методик базани мустаҳкамлаш, дастур ва қўлланмаларни янада такомиллаштириш, педагог ходимларнинг билим ва малакасини ошириш зарурлиги ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. 

Шу билан бирга, таълим масканларида "Ziyonet” тармоғи ёрдамида ўқув-тарбия жараёнларини бугунги тараққиёт, миллий ва умумбашарий тафаккур ютуқлари билан узвий боғлиқ равишда олиб бориш, Мультимедиали умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази фаолиятини кучайтириш, ўқув адабиёти ва қўлланмалари электрон турларининг илмий-услубий савиясини юксалтириш муҳим вазифамиздир. 

Айни шу йўналишдаги ишларимизнинг узвий давоми сифатида жорий йилда Жанубий Кореянинг дунёда ном қозонган нуфузли Инха университетининг Тошкент филиалини, шунингдек, таълим соҳаси билан боғлиқ бўлган янги ўқув ва малака ошириш марказларини ташкил этганимиз ёшларимиз учун янги имконият ва янги уфқлар очиб бериши муқаррар. 

Бугунги кунда дунёда, ён-атрофимизда қарама-қаршилик ва зиддиятлар кўпайиб, инсон қалби ва онгини эгаллаш, биринчи навбатда, ёшларнинг маънавий оламини издан чиқариш, уларни ўз ота-онасига, эл-юртига қарши қўйишга қаратилган таҳдид ва хуружлар кучайиб бораётган мураккаб ва таҳликали замонда ўзининг кимлигини, қандай буюк зотларнинг авлоди, қандай бебаҳо мерос ворислари эканини теран англаб, она юртга муҳаббат ва садоқат ҳисси билан яшайдиган ёш авлодгина муқаддас заминимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-қазолардан сақлашга, Ватанимизни ҳар томонлама равнақ топтиришга қодир бўлади. 

Бу ҳақда гапирганда, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек асрашда, авваламбор, болаларимизни мустақил фикрга эга бўлиб, оқни қорадан ажратишга қурби етадиган инсонлар этиб, бир сўз билан айтганда, ёшларимизнинг иродасини мустаҳкам ва бақувват қилиб тарбиялашда сиз, муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлар бундан буён ҳам куч-ғайратингиз, билим ва тажрибангизни аямайсиз, деб ишонаман.

Азизларим, қадрдонларим! 

Давлатимиз, жамиятимиз сизларнинг Ватанимиз тараққиётига қўшаётган катта ҳиссангизни, масъулиятли фаолиятингизни юксак баҳолайди ва қадрлайди. Бу масала келгусида ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиб қолади, деб ишонтириб айтмоқчиман. 

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, эзгу ишларингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман. 

Ҳеч қачон кам бўлманг, умрингиздан барака топинг, азиз ва меҳрибон устозлар! 

Ислом Каримов, Ўзбекистон Республикаси Президенти  
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?