» » «МТС» Ўзбекистон бозорида Universal Mobile Systems номи билан иш бошлайди

Закладки «МТС» Ўзбекистон бозорида Universal Mobile Systems номи билан иш бошлайди

Название:
«МТС» Ўзбекистон бозорида Universal Mobile Systems номи билан иш бошлайди
Дата:
6-08-2014, 02:56
Автор:
Просмотры:
2013
 
 
     Россиянинг «МТС» ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ташкил этиладиган янги алоқа оператори Universal Mobile Systems номи билан фаолият олиб боради.
     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича Universal Mobile Systems қўшма корхонасини тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган. Қарорда белгиланишича, UMS 1 ноябрга қадар техник, 1 декабрга қадар тижорий эксплуатацияни амалга оширади.
     UMS (Universal Mobile Systems) — Ўзбекистон ва «МТС» ўртасида тузиладиган қўшма корхонанинг номи бўлиб, уни тузиш ишлари 15 августгача, қўшма корхонани рўйхатга олиш ишлари эса 25 сентябрга қадар тугалланиши кутилмоқда. Янги қўшма корхона қандай бренд остида иш олиб бориши ҳозирча номаълум.
     Аввалроқ, «МТС» компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан муроса битими имзолагани, Ўзбекистонда янги қўшма корхона ташкил этиши, корхонанинг 50,01 фоизи «МТС»га, 49,99 фоизи эса Ўзбекистон ҳукуматига тегишли бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
 
Манба : Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz