» » Ўзбекистонда чақалоқларни ротавирусга қарши бепул эмлаш бошланди

Закладки Ўзбекистонда чақалоқларни ротавирусга қарши бепул эмлаш бошланди

Название:
Ўзбекистонда чақалоқларни ротавирусга қарши бепул эмлаш бошланди
Дата:
18-06-2014, 06:52
Автор:
Просмотры:
1417
 

2014 йилнинг 16 июнидан бошлаб Ўзбекистон миллий эмлаш тақвимига янги вакцина жорий этилди. Эндиликда ўзбекистонлик 2-3 ойлик чақалоқлар ротавирус касаллигига қарши бепул эмланади.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган матбуот анжуманида шулар ҳақида маълум қилинди.

ЎзАнинг ёзишича, Ўзбекистонда санитария-эпидемиология ҳолатни барқарор сақлаш ва юқумли касалликларга қарши курашнинг замонавий тизими яратилган. Миллий эмлаш тақвимига мувофиқ 18 ёшгача бўлган болалар 10та касалликка қарши эмланмоқда.

Миллий эмлаш тақвимига киритилган иммунопрофилактика тадбирларига кетадиган маблағлар давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмоқда. «Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ, бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда, хусусан, янги ротавирус вакцинаси жорий этилиб, эмлаш ишлари бошлаб юборилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати бош бошқармасидан маълум қилишларича, янги вакцинани амалиётга жорий этишга жиддий тайёргарлик кўрилди. Саккиз мингдан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари эмлаш ишларини амалга ошириш бўйича махсус тайёргарликдан ўтди.

Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган умумий амалиёт врачлари ва патронаж ҳамширалар иштирокида махсус ўқув-услубий машғулотлар ўтказилди. Жойларда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар базасида 3,8 мин эмлаш пунктлари ташкил этилди. 2014 йилнинг ўзида қарийб 380 минг болани ротавирус инфекциясига қарши эмлаш билан қамраб олиш режалаштирилган.

Эмлаш ишларини амалга оширишда фойдаланиладиган, жаҳон тиббиёти амалиётида кенг қўлланилаётган энг самарали эмлаш воситалари Ўзбекистонга олиб келиниб, тегишли тартибда тиббий-лаборатория синовларидан ўтказилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мувофиқлик сертификати билан кафолатланди ва совуқлик занжири тизимига риоя этилган ҳолда жойлардаги эмлаш пунктларига етказиб берилди.

Аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш мақсадида хонадонларда, маҳаллаларда тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, сайёрада ҳар йили 2 миллиондан кўпроқ инсон ротавирус инфекцияси билан хасталаниб шифохоналарга тушади. Улардан қарийб 500 минг нафари ушбу ўткир юқумли касаллик туфайли оламдан кўз юмади. Ушбу инфекция, айниқса, ёш болалар ўртасида кўпроқ қайд этилиши ва саломатлигига жиддий таҳдид туғдириши билан хатарлидир.

Ротавирус инфекцияси маиший жиҳозлар, уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юқади. Касаллик вируси асосан ошқозон-ичак йўлида тарқалади, овқат ҳазм қилиш ферментларини ишдан чиқаради. Бунинг оқибатида тана ҳарорати кўтарилиб, кўнгил айнийди, ич кетиши кузатилади.

Бу жараён болаларда анча оғир кечиши, организм бир кеча-кундузда бир литрдан кўпроқ суюқлик йўқотиши мумкин. Болаларни ўз вақтида эмлаш орқали бундай муаммоларнинг олдини олиш мумкин.

Манба: УзА ва Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz