Закладки Hikmatlar xazinasi

Название:
Hikmatlar xazinasi
Дата:
9-06-2014, 00:40
Автор:
Просмотры:
663
 
 
 

Луқмони Ҳакимдан "Қандайқилибҳикматли гапирадиган бўлдингиз?” деб сўрашди. Шунда у зот: "Рост сўзлаш, омонатни адо этиш ва ўзимга фойдаси бўлмаган нарсаларни тарк этиш сабабли” деб жавоб бердилар.

 

Сенда қуйидаги тўрт нарсани кўра оладиган кишига бемалол ишонавер:

 

1. Табассуминг ортидаги маҳзунлигингни.

2. Ишинг ортидаги ниятингнинг гўзаллигини.

3. Йиғлаётганингдаги қувватингни.

4. Жим туришинг ортидаги мантиқни.

 

Агар биз бошқаларнинг қалбларига кира олганимизда эди, уларга нисбатан меҳрибон бўлардик.

  

Дунёдаги энг қийин таъмир - ўртадаги ишонч дарз кетган алоқани қайтадан тиклашдир.

 

Эркак аёлни бойликка ўч, бойликни яхши кўради, келишган йигит уни ўзига жалб қилади деб ўйлайди. Аслида, аёл отасини, онасини, ака-укаларини, яқин дугоналарини ҳамда ҳақиқий маънода суянчиқ ва ғамхўр бўладиган, унинг ақлини ҳурмат қиладиган, қандай бўлса, шундайлигича сева оладиган кишини яхши кўради.

 

Қийинчилик миқдорича олийликка эришилади,

Ким олийликни истаса, кечаларни бедор ўтказсин.

Кимки қийналмасдан олийликка эришишни кўзласа,

Бутун умрини беҳуда нарсани деб совурибди.

 

Имом Шофеий

 

Жим туриш розилик аломати дейилади. Лекин, кўпинча, жим туриш оғриқ, изтироб ва аламнинг аломати бўлади.

 

Инсон фақирлиги учун ёки хунуклиги учун айбланмайди. Чунки, бу борада инсонда ихтиёр ҳам,қувват ҳам, ўзгариш имконияти ҳам йўқ. Аммо инсон тилининг заҳарлиги, хулқининг ёмонлиги учун айбланади. Чунки, мазкур нарсаларни ўзгартириш инсоннинг ўз қўлидадир.

 

Уч нарсани зеҳнингга яхшилаб жойлаб ол: ўлимдан қочиб қутулишнинг имкони йўқ, ҳақиқий роҳат бу дунёда эмас, одамлардан саломат бўлишнинг иложи йўқ.

 

Солиҳал-Мағомисий

 

Твиттерда 3000 та "друзянг” бор. Ватсапда 400 та "дўстинг” бор. Однода 50 та "суҳбатдошинг” бор. Фейсбукда 100 та "шеригинг” бор.Қийинчиликка тушиб қолганингда ҳам 2 та дўстинг ёнингда бўлади. Аммо қабрда бир ўзинг бўласан. Ҳайрон бўлма! Бу ҳаёт! 

 

 Солиҳал-Мағомисий

 

Гоҳида лаҳзалар қийматини ўша лаҳза ўтиб кетиб, хотирага айлангандан кейингина англаб етамиз.

 

Денгиздаги барча сув кемани чўктира олмайди. Аммо ўша сувдан бир қисми кеманинг ичига сизиб кирса, ана ўшанда чўктириши аниқ. Шу каби муваффақиятсизлик ҳам сени устингдан ҳукмронлик қилиб, бирданига сени ўраб ололмайди. Аммо ичингга ёмон ўйлар, шумланишлар ва ишончсизликлар кирадиган бўлса, ана ўшанда сени ҳақиқатан ҳам келажакка умидсизлик билан қарашга ундаши ва муваффақиятсизликка гирифтор этиши аниқ.

 

Агар ёлғиз турганингда кимнидир эслаб, юзингда табассум пайдо бўлса, бу нарса ўша инсонга бўлган муҳаббатнинг аломатидир.

 

Яхшилик қил! Чунки, сен вафот этганингдан кейинҳам ўлмай қоладиган ягона нарсанг шудир!

 


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz