» » Урганчдаги янги троллейбус йўналиши 2014 йил охиригача қурилади

Закладки Урганчдаги янги троллейбус йўналиши 2014 йил охиригача қурилади

Название:
Урганчдаги янги троллейбус йўналиши 2014 йил охиригача қурилади
Дата:
6-06-2014, 03:18
Автор:
Просмотры:
1013
 
Урганчда 2014 йил декабрига қадар янги троллейбус йўналиши қурилади, июль ойига қадар эса 10та трансформатор подстанциялари таъмирдан чиқарилиши керак.

Ушбу тадбирларнинг муддати Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 28 майдан қабул қилинган «Минтақавий аҳамиятдаги паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш – «йўл харитаси» дастурларини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Урганчда янги троллейбус линиясини қуриш Ўзбекистон Президентининг 2012 йил 6 декабрдаги қарорида кўзда тутилган эди. 2010 йилда Тошкент шаҳри, Жиззах ва Наманган вилоятларида троллейбус йўналишлари ёпилганидан сўнг, Урганчни Хива билан боғловчи троллейбус қатнови ҳозирда Ўзбекистонда ягона бўлиб турибди.

Урганчда қуриладиган янги троллейбус линияси, шаҳарни Хива билан боғловчи йўналишдан фарқли равишда, фақат Урганч ичида ҳаракатланади. Қайд этиш жоиз, 2013 йилда шаҳар троллейбус парки Чехияда ишлаб чиқарилган замонавий машиналар билан тўлдирилган эди.
 
Манба: Анҳор, Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
jeyson_92
O'zbekistonda yagona bo'gan m11 narsa Urganchda, Xorazmni davri keptide 
  • 7 июня 2014 00:13
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz