» » Лола Каримованинг жамғармаси ўқув маркази 100 нафар ўқувчига сертификатлар топширди

Закладки Лола Каримованинг жамғармаси ўқув маркази 100 нафар ўқувчига сертификатлар топширди

Название:
Лола Каримованинг жамғармаси ўқув маркази 100 нафар ўқувчига сертификатлар топширди
Дата:
30-05-2014, 02:09
Автор:
Просмотры:
787
 

«Sen yolg’iz emassan» Республика жамоатчилик болалар жамғармасининг ўқув марказини 2013-2014 ўқув йилида муваффақиятли тамомлаган ўғил-қизларга сертификатлар топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

«Sen yolg’iz emassan» Республика жамоатчилик болалар жамғармасининг ўқув маркази 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, унда ўқув предметлари, бадиий ижодиёт, компьютер саводхонлиги, хорижий тилларни қўшимча тарзда ўрганиш бўйича тўгараклар фаолият кўрсатмоқда.

Ушбу тўгаракларда Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандлари ўз билимларини ошириш ва янада мустаҳкамлаш имкониятига эга.

«Марказда олиб борилган ҳар бир машғулот билим билан бирга болаларда ватанпарварлик, катталарга ҳурмат, ҳалоллик, инсонийлик, меҳнатсеварлик каби фазилатларни шакллантиришда алоҳида аҳамият касб этади», – деб ёзади ЎзА.

Жорий йилда ўқув марказини 100 нафар ўқувчи тамомлади. Агентликнинг қайд этишича, тўгаракларда олган билимлари ўғил-қизларнинг Ўзбекистон миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари, билимлар беллашуви, ижодий танловларда, санъат фестивалларида муваффақиятли иштирок этишида асосий омил бўлди.

Тадбирда ўқув марказини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: ЎзА, Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?