» » Болаларни бузғунчи ахборотлардан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштиришни «замоннинг ўзи талаб қилаётгани» айтилди

Закладки Болаларни бузғунчи ахборотлардан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштиришни «замоннинг ўзи талаб қилаётгани» айтилди

Название:
Болаларни бузғунчи ахборотлардан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштиришни «замоннинг ўзи талаб қилаётгани» айтилди
Дата:
30-05-2014, 02:06
Автор:
Просмотры:
313
 

«Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ «Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Ҳафиза Каримова ЎзАга маълум қилди.

Каримованинг сўзларига кўра, қонунда болаларни уларнинг онгини бузувчи, руҳий жароҳат етказувчи ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситаларида шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиботига йўл қўймасликнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратиш кўзда тутилган.

«Миллий қонунчилигимизда ёшларни носоғлом ахборотдан ҳимоялашга оид меъёрлар мавжуд, қатор қонунларда ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан, шафқатсизлик ва зўравонликни намойиш этувчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракат ман этилиши белгилаб қўйилган. Бироқ ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги тезкор даврда соҳага оид қонунчиликни ҳам такомиллаштиришни замоннинг ўзи тақозо этмоқда», – дейди Олий Мажлис қўмитаси аъзоси.

Унинг сўзларига кўра, ахборот маконидаги таҳдидлар сабаб миллий ахборот маконини чеклаб қўйиш мумкин эмас, шу сабабли ҳам «ёш авлоднинг соғлиғи ва маънавий оламининг дахлсизлигини таъминлайдиган, бузғунчилик мазмунидаги ахборот оқимидан ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида қонунни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ». «Шуларни ҳисобга олиб, қонун лойиҳасида вояга етмаганларнинг жисмоний ва маънавий ривожига зарар келтирувчи ахборот турлари, ахборотни классификация қилиш, ахборот мазмунига, уни жойлаштиришга қўйиладиган талабларга оид нормалар ўз ифодасини топмоқда», – дейди Ҳафиза Каримова.

«Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ қабул қилиниши кўзда тутилган янги қонунлар ҳам Ўзбекистондаги болаларнинг соғлом туғилиши, соғлом турмуш тарзида вояга етишини кўзлаши баробарида уларни мамлакат миллий қадриятлари асосида тарбиялаш, оиланинг иқтисодий асосларини янада мустаҳкамлаш ва ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган, дейилади ЎзА хабарида.

Манба: ЎзА, Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz