» » Ўзбекистонда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартириш киритилди

Закладки Ўзбекистонда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартириш киритилди

Название:
Ўзбекистонда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартириш киритилди
Дата:
23-05-2014, 04:56
Просмотры:
1367
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2011 йил 8 сентябрдаги «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.  

 

Ҳужжатга кўра, болаликдан ногиронни 8 ёшигача тарбиялаган онага пенсия белгилашда, талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига қуйидагилар қўшилмайди:
-олий таълим муассасалари, аспирантура, докторантура ва клиник ординатурада, жумладан чет элда ўқиш;
-фарзанди уч ёшга тўлгунича олинадиган таътилда бўлиш;
-офицерлик таркибидаги шахслар, прапоршиклар, мичманларнинг хотинлари ўз эрлари билан уларнинг меҳнат қилиш имкони бўлмаган ҳудудларда яшаган вақти.
Нашрнинг эслатишича, аввал ушбу давр иш стажига қўшилган.
Бундан ташқари,  I гуруҳ ногиронига ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштиришнинг даврийлиги ҳар 12 ойга белгиланади. Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномалари I гуруҳ ногирони ёки 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия ишига тикиб қўйилади ва қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади.
2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
Ҳужжатда бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам санаб ўтилган.
 
Манба: "Дарё", "Норма" интернет нашрлари, "Ҳуқуқ ва бурч" журнали
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?