» » ТВ кўрсатувлари томошабинга нима беряпти?

Закладки ТВ кўрсатувлари томошабинга нима беряпти?

Название:
ТВ кўрсатувлари томошабинга нима беряпти?
Дата:
22-05-2014, 06:56
Просмотры:
922
 
 
 

Йил сайин оммавий ахборот воситалари сафи ва қамровининг кенгайиши халқимизнинг ахборот, давлат ва жамият ҳаётида рўй бераётган воқеа ва ходисалар, жаҳонда юз бераётган жараёнларга қизиқиши ортаётганидан далолат. Аммо бугунги кунда телеканалларимиз  ўз олдига қўйилган вазифаларини тўлақонли адо этяптими, томошабинларнинг телеканалларимиз ва телекўрсатувлардан кўнгли тўляптими, деган ҳақли савол туғилади. Бугун миллий телеканалларимизда эфирга узатилаётган кўрсатувлар хусусида таҳририятимизга келиб тушган фикрларни ўртага ташламоқчимиз. Қуйида айтилажак мулоҳазалар айнан сизнинг ўйларингиз билан муштарак бўлса ажабмас...


"Мен ва У”


Васила Нурматова, уй бекаси: — "Ўзбекистон” телерадиоканалида фаолият юритадиган журналист Азиза Усмонова ва ниҳоят "Мен ва у ” номли янги кўрсатув тайёрлабди. Очиғи, "Азизим”дан анча зериккандик. Лекин "Мен ва у” бугунги кундаги оилавий ришталарни мустаҳкамловчи, инсоннинг руҳий оламини озиқлантирувчи, савияли ажойиб дастур бўлибди. Фақат Азиза Усмонова эксперт сифатида "Азизим”да чиққан мутахассис ва руҳшуносларни қайта чақираётгани унчалик тўғри эмас. Айниқса, руҳшунос Мавлуда Тошпўлатованинг фикрлари кўпчиликка ёд бўлиб кетган бўлса керак.


 "Биз учун муҳим”


Мунира Розиева, уй бекаси: — "Ўзбекистон” телерадиоканалидаги "Биз учун муҳим”, "Ўзингни англа”, "Ойдин ҳаёт” ток-шоулари хориж телеканалларидаги дастурлардан қолишмайди. Хусусан, "Ойдин ҳаёт” кўрсатуви нафақат саломатлик балки, соғлигимиз билан боғлиқ бошқа соҳаларни ҳам қамраб олаётгани қувонарли ҳол, албатта. "Биз учун муҳим”дастури эса бугунги кунда эфирга узатилаётган ток-шоулардан мавзунинг аниқлиги, далилларга бойлиги ва журналистнинг мутахассисларга боғланиб қолмай, аудиторияни ҳам эркин фикрлашга имкон яратаётгани билан ажралиб туради. Лекин бефарқлик мавзуси ёритилган дастурда кўп ҳолларда мавзудан четга чиқиб кетиш ҳолатлари кузатилди.


 "Имкон шоу” "Крокодил”га ўхшайдими?


Нигина Каримбекова, котиба: — "Ёшлар” телерадиоканалининг "Имкон шоу” дастурини бугун телеканалларимиздаги энг яхши кўрсатувлардан бири, деб айта оламан. Бу дастур нимаси биландир гарчи МузТВ телеканалидаги "Крокодил” кўрсатувини эсга солса-да, у тез орада чинакам томошабинларини топди. Энг муҳими, бугунга келиб монтаж ва ижодий масалалар борасидаги камчиликларини бартараф этишнинг уддасидан чиқишди.


"Оз вақт ичида мухлисини  топган дастурлар”


Лутфулла Жавхаров, ўқитувчи: — "Маданият ва маърифат” телеканали орқали намойиш этилаётган дастурларнинг ҳаммаси томошабинларга бирдай манзур бўляпти. Айниқса,"Кафтдаги чизиқлар”, "Қиёфа”, "Кўнгил бекатлари” кўрсатувлари оз вақт ичида ўз томошабинларини топишга улгурди. Бу кўрсатувлар қаҳрамонлари ўзларининг ҳам ижодий, ҳам ҳаётий тажрибалари билан ёшларимизга ўрнак бўла оляпти. "Шеър сеҳри” кўрсатувида эса ёш шоирлар билан бир қаторда эл таниган, шеърлари қўлма-қўл бўлиб ўқилган шоирларимизни ҳам таклиф қилинса, Муҳаммад Юсуф, Зулфияхоним каби шоирларимизнинг шеърлари эса актёрларга ўқитилса яхши бўларди. 

Қамариддин ШАЙХОВ тайёрлади

"Даракчи"

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz