» » Келин кўйлаклар – 2014

Закладки Келин кўйлаклар – 2014

Название:
Келин кўйлаклар – 2014
Дата:
13-05-2014, 05:22
Просмотры:
4692
 

Келин кўйлаклар – 2014 

Тўй олди ширин ташвишлари билан банд бўлган қизларимиз энг аввало келинлик либосию пардозига қизиқишади. Анъанамизга кўра мавсумдаги энг янги келин либослари билан таништирамиз.

Бунда бизга кино ва театр актрисаси Нигина Анорбоева образида "Shahruza” келин кўйлаклар салони раҳбари Камола Эрматова ҳамда "Trendiy” гўзаллик салони визажисти Насиба Нурматова урфга кирган келин либослари, уларга мос пардоз ва соч турмагини ҳавола этишади.

1-образ: Қироличалар либоси

 
 

«А» шаклидаги бўкса қисмидан кенгайган, узун шлейфли келинлик либоси ҳар қандай қомат эгасига тўғри келади.

Кўйлак анчайин салобатли кўринса-да, ҳаракатланиш вақти ноқулайлик туғдирмайди. Корсет қисми безакли бўлгани боис аксессуарлар шарт эмас. Кичик кўринишдаги бежирим тошли зирак тақилса, кифоя.

Танланган қўлқоп ҳам у қадар кўзга ташланмайди. Аммо либосга жуда мос.

Кўйлак учун соч турмаги йиғилган кўринишда бўлиб, диадемага урғу берилган.

2-образ: Нафосат

 
 

Францияда яратилган шантелье матосидан тикилган либос жуда нафис ишланган.

Кўйлакнинг кўкрак қисми драпировка усулида йиғилган. Бел қисмида дюпон матосидан тикилган тасма ва унга ўрнатилган бежиримгина «бант» безаги бор.

Либос қўш этакли бўлиб, бел қисмидан нафис нақшинқор мато туширилган. Кўйлак этагининг биринчи қавати дюпон матосидан, иккинчиси эса 7-8 қаватли фатиндан тикилган. Этак айланаси бўйлаб,12 метрнақшинкор тўр безаги ишлатилган.

Мазкур либос бўйи баланд қизларга тавсия этилади.

Соч турмагида кўйлакка мос безак танланиб, уч қаватли «испанка» фатаси тақилади.

3-образ: Алия

 
 

Марварид ва нозик мунчоқлар билан безатилган ушбу либос шантелье матосидан тикилган. Бу мато ҳозир урфда бўлган фил суяги рангида.

Корсетнинг олд ўйиндиси қуёш шаклида бўлиб, бел қисмига дюпон матосидан тасма ўрнатилган. Марварид қадалган безак эса тасмага янада жозиба бағишлайди.

Кўйлакнинг орқа этагида60 см. шлейфига кўзингиз тушади.

Либос баланд ва ўрта бўйли қизларга ҳам мос. Шуниси қизиқки, либос бичими икки ҳил ўлчамга мослаштирилган. Бироз тўлароқ ва ихчам қизларимиз ҳеч иккиланмай "Алия” ни танлашлари мумкин.

Соч турмаги ёйилиб, енгил тўлқисимон кўриниш берилган. Бир тарафга қадалган безак эса келинчагимизни янада малоҳатли қилади.

4-образ: нозанин

 
 

Жуда камёб нақшинкор матодан тикилган либосимиз корсет қисмидан бошлаб, этак қисмининг охиригача безак берилган. Корсет қисмига эътибор берсангиз, матосининг ўзидан енг чиқарилганини кўрасиз.

Бел қисмидаги10 см.лик тасма қоматни кўркамлаштириб, бўй ўлчами паст қизларни баландроқ кўрсатади.

Ортиқча безаклари йўқ. Диққат қилинг: либосимизнинг икки ёнида чўнтаги бор. Безакли мато ҳисобига кўйлак бироз "оғирроқ” кўриниши мумкин. Аммо танловингизга ачинмаймиз.

Келин образи учун аксессурлар шарт эмас. Фақат марваридли зирак тақилади.

Соч турмаги ҳам замонавий кўринишда. Нақшинкор ҳошияли узун фата билан тугалланган образга эришилади.

5-образ: мумтоз услуб

 
 

Либоснинг биринчи қавати қомат бўйлаб тикилган, уст қисмида эса нақшинкор безак туширилган фатин матосини кўрасиз.

Либос учун зирак ва нақшинкор қўлқопнинг ўзи кифоя қилади. Соч турмаги учун замонавий ўрамлардан фойдаланилган.

Турмакда марваридли сочтўноғичи ишлатилган холос.

Ҳозир урфда...

Қоматга кўра калта корсетлар.

"А” шаклидаги бўксадан кенгайган кўйлаклар.

Фил суяги ва қаймоқ ранг матодан тикилган либослар.

Ортиқча безакларсиз, фақат нақшли безаклар билан ишланган кўйлаклар.

Нафис диадема ва соч безаклари.

Нозик кўринишдаги аксессуарлар.

Урфда эмас...

Жимжимадор безаклар ва жуда ёрқин тошлар қадалган кўйлаклар.

"Буфли” қават-қават этакли либослар.

Катта ва ранг-баранг кўринишдаги гуллар, кўзга ташланиб турувчи аксессуарлар.

Эслатма

Фатин матосидан тикилган кўйлакларга нақшинкор ҳошияли фаталар мос келмайди. Танлов вақти буни ёдда тутинг.

Ўрта бўйлиларга бел қисмида тасмаси бўлган, бўксадан кенгайган либослар тавсия этилади.

Агар кўйлак нақшли тўр билан безатилган бўлса, тошли аксессуарлар, марваридлардан фойдаланманг.

Хипча бел қизларга бел қисмидан кенгайгани, тўлачадан келганларга эса бўкса ёки кўкрак остидан кенгайган либослар тавсия этилади.


Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

Фотомухбир: Равшан ШОКИРОВ
"Суғдиёна"дан олинди
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?