Закладки 90 ёшли ўқувчи

Название:
90 ёшли ўқувчи
Дата:
8-05-2014, 08:00
Просмотры:
1179
 

Саудия Арабистонидаги саводсизликка қарши кампания доирасида 90 ёшли ўқувчи пайдо бўлди

 

   Саудия Арабистонида 90 ёшли ўқувчи пайдо бўлди. Фуқаро яшаётган вилоятда саводсизликни тугатиш кампанияси бошлангани муносабати билан, ўз таълимини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар бермоқда.

Овайд Ража ал-Аджий Табук вилояти Тайма тумани ал-Жаҳра шаҳридаги катталар учун мўлжалланган таълим марказига қатнашни бошлади. "Автомобиль ҳалокатидан сўнг қолган тиззамдаги кучли оғриқларга қарамай, мен ўз таълимимни тугатиб қўйишга қарор қилдим”, – дейди 90 ёшли ўқувчи.

Телеканалнинг қайд этишича, Саудия Арабистонининг минтақавий таълим департаменти қайд этилган вилоятдаги саводсизликни тугатишга қаратилган кампанияни йўлга қўйганди.

Саводсизликни тугатиш Саудия Арабистони ҳукумати олдида турган асосий вазифалардан бири бўлиб, ҳукумат ушбу масалани муваффақиятли уддаламоқда. Arab News’нинг Саудия таълим вазирлиги ҳисоботига асосланиб хабар беришича, сўнгги тўққиз йилда мамлакатда саводсизлик даражаси 61 фоизга қисқарган. Бу эса 2000 йили бўлиб ўтган "Дакар форуми”нинг режа кўрсаткичларидан юқоридир. Ўшанда иштирокчи мамлакатларга ўз мамлакатидаги саводсизлик даражасини 50 фоизга қисқартириш таклиф қилинган эди.

Саудия Арабистони таълим вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатдаги эркакларнинг 4 фоизи, аёлларнинг эса 10 фоизи саводсиз бўлиб қолмоқда. Саводсизликнинг ўртача даражаси эса 2005-2006 йиллардаги 18 фоиздан ўртача 7 фоизга қисқарган. Бунда таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган катталар орасида саводсизликни тугатишга қаратилган дастур муҳим роль ўйнади.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz