Закладки So'nggi yangiliklar

Название:
So'nggi yangiliklar
Дата:
10-04-2014, 06:30
Просмотры:
1212
 

Тошкентда ҳавога чиқарилаётган ва сувга оқизилаётган чиқиндилар миқдори кескин камайди

 

Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида пойтахтда экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

«Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент шаҳрида атроф-муҳит муҳофазаси йўналишдаги чора-тадбирларни белгиланган муддатларда татбиқ этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, саноат корхоналарида чиқиндисиз технологияларни жорий этиш, оқоваларни тозалаш жараёнини такомиллаштириш, автотранспорт воситаларини соф ёнилғига ўтказиш борасида ўзига хос лойиҳалар амалга оширилмоқда», – деб ёзади ЎзА.

Шаҳарнинг санитар-тозалаш тизимини такомиллаштиришга оид лойиҳалар натижасида маҳаллаларда маиший чиқиндиларни йиғиш бўйича замонавий чиқиндихоналар барпо этилди. Чиқиндиларни ташиб кетишга ихтисослашган корхоналар янги автотранспортлар билан таъминланди. Бу йўналишда аҳолига хизмат кўрсатишнинг муқобил шакллари яратилди.

Шаҳарда ҳар йили янги боғлар, яшил ҳудудлар барпо этиш, маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш бўйича узлуксиз тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳар шанба тозалик куни деб эълон қилинган. Шу кунлари маҳаллаларда оммавий ҳашарлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.

«Тошкентнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам хилма-хил. Ушбу ноёб табиат бойликларини асраш ва кўпайтириш, экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ ишлар ўз самараларини бермоқда. Кейинги йилларда ҳавога чиқарилаётган ва сувга оқизилаётган чиқиндилар миқдори кескин камайди. Шаҳримизнинг яшил майдонлари йилдан-йилга кенгаймоқда. Бундай ишлар натижасида Тошкент дунёдаги энг гўзал ва обод шаҳарлар қаторида эътироф этилмоқда», – дейилади агентлик хабарида. Хабарда бу борадаги рақамлар келтирилмаган.

Тадбирда пойтахтимизда экологик қонунчиликнинг бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, ер, сув ва бошқа табиат неъматларига салбий таъсир етишнинг олдини олиш, аҳоли орасида экологик тарғибот ишларини ташкил этиш, экологик таълимни такомиллаштириш масалалари хусусида фикр юритилди.

Аввалроқ, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишида Тошкентдаги сув тозалаш иншоотларига юқори даражада ифлосланган оқовалар ташланаётгани аниқлангани маълум қилинганди. 

Қаршилик олимлар насос станцияларидаги босимни бартараф этувчи технологияни ихтиро қилишди

 

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти олимлари сув кўтариш насос станцияларида юзага келадиган хавфли босимни бартараф этувчи гидравлик зарба сўндиргич технологиясини ихтиро қилишди. 

Хабарда келтирилишича, насос станцияларида электр энергияси таъминоти ёки технологик жараённинг тўсатдан тўхтаб қолиши босим қувуридаги сувнинг қайтиши ва оқибатда гидравлик зарба пайдо бўлишига олиб келади. Натижада қувурда гидродинамик босим кескин ортади ва бу 47 фоиз ҳолатда насос станцияларида авария ҳолатини юзага келтириши мумкин.

"Янги технологик ускунада босим остида қувурга ҳаво киритилиши натижасида тескари клапан ортида юзага келадиган гидравлик босим 60 фоизгача камаяди. Бу эса харажат йилига 20 фоиз қисқаради, деганидир”, — дейилади хабарда.

Лойиҳа муаллифи Бобораҳим Урушевнинг қайд этишича, Қашқадарё вилоятида катта босим остида ишлайдиган ўндан ортиқ насос станцияси бор. Бу иншоотларга гидравлик зарба кучини камайтирувчи технология ўрнатилиши иқтисодий жиҳатдан катта самара беради.
Ушбу ихтиро синовдан муваффақиятли ўтиб, амалиётга жорий қилиш учун тавсия этилди

Россияда қашшоқлар сони 2013 йилда салкам 16 миллионга етди 

Даромади тирикчиликка етадиган минимум миқдордан кам бўлган Россия аҳолиси сони 2013 йил якунларига кўра 15,9 миллион кишини ташкил этди. Россия статистика идораси («Росстат») маълумотларига кўра, бу Россия аҳолисининг 11,1 фоизини ташкил этади.

2012 йил якунларига кўра, қашшоқ россияликлар сони 15,6 миллион киши эди ва улар умумий аҳоли сонининг 10,9 фоизини ташкил этарди.

Даромаднинг тирикчиликка етадиган минимум миқдори Россия ҳукумати томонидан қиймати «Росстат»нинг истеъмол товарлари нархлари даражаси тўғрисидаги маълумотлари асосида шакллантириладиган истеъмол саватига асосан белгиланади.

2013 йилнинг тўртинчи чораги якунларига кўра Россияда даромаднинг тирикчиликка етадиган минимум миқдори мамлакат бўйлаб киши бошига ўртача 7,3 минг рублни ташкил этди.

АҚШда 300 миллион йилда атиги бир сонияга адашадиган атом соати ишга туширилди

 

АҚШ Савдо вазирлиги Стандартлар ва технологиялар миллий институти (NIST) 2014 йилнинг 3 апрелида NIST-F2 деб номланган янги атом соатини ишга туширди. Унинг аниқлиги шу даражадаки, 300 миллион йилда бир сониягагина адашиши мумкин. Бу ҳақда институтнинг расмий сайти маълумот бермоқда.

Янги соат аввалги NIST-F1 ўрнига қўйилиб, АҚШда фуқаролик вақти андозаси (стандарти) сифатида қўлланилади. Аввалроқ NIST-F2 ҳақидаги маълумотлар Париждаги Халқаро ўлчовлар ва мезонлар бюросига юборилган ва бу ташкилот уни дунёдаги энг аниқ ишлайдиган атом соати, дея эътироф этган эди.

Атом соатининг аввалги версияси – NIST-F1 АҚШда 1999 йилдан буён фуқаролик вақти андозаси сифатида қўлланиб келинаётган эди. Америка ҳарбий вақти андозаси эса бошқа ташкилот – АҚШ Ҳарбий-денгиз обсерваторияси томонидан белгиланади.

Чилида яшин уриши натижасида сигирлар подаси нобуд бўлди

 

Чилидаги момақалдироқлар вақтида рўй берган яшин уриши натижасида сигирлар подаси ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Ҳодиса мамлакатнинг жанубий қисмидаги Лос-Риос вилоятидаги ранчолардан бирида содир бўлган. Жала вақтида яйловда бўлган жониворлар дарахт остига яширинишган, дарахтга эса яшин келиб урилган.

Натижада камида 54та сигир ўлган. Ранчонинг бошқа бир қисмида содир бўлган яна бир шундай ҳодиса натижасида тўққизта жонивор нобуд бўлган. Табиий офат натижасида ранчо эгаларининг кўрган умумий зарари тахминан 100 минг долларга баҳоланмоқда.

«Албатта, момақалдироқлар аввалдан бўлиб туради, лекин бунақаси ҳеч қачон бўлмаган», – дейди ранчо бошқарувчиларидан бири Карлос Годой.

Гонгконгдаги аукционда XV асрга оид чинни пиёла 36 миллион долларга сотилди

 

Sotheby’s аукционининг Гонгконгда бўлиб ўтган савдолари чоғида Мин сулоласи даврига оид чинни «товуқ-пиёла» 281,2 миллион Гонгконг доллари (36,3 миллион доллар)га сотилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 8 апрель, сешанба куни бўлиб ўтган аукциондаги бу савдо объекти тарихда энг қиммат нархга сотилган Хитой чиннисига айланган.

Бу борадаги аввалги рекорд ҳам Гонгконгдаги аукционда ўрнатилган бўлиб, 2010 йили атиргулли чинни хитой вазаси учун 252,7 миллион Гонгконг долларига сотилганди.

Пиёлани шанхайлик коллекционер Лиу Йичиан сотиб олган. «Мен нега бу пиёлани бундай катта нархга сотиб олдим? Чунки бу пиёла менга ёқади”, – дейди Лиу.

Қайд этиш жоиз, ушбу пиёла 1999 йили Гонгконг аукциони орқали 29 миллион Гонгконг долларига сотилган бўлиб, бу ўша вақтлар учун энг рекорд нархга айланган эди.

Пиёлани 1999 йили сотиб олган Жузеппе Ашкеназининг ўзи сешанба кунги аукционларда «товуқ-пиёла” 200 миллион Гонгконг доллари атрофида сотилишига умид қилганини билдирди.

Ченгҳуа даврига оид чиннилар ўзининг фавқулодда нафис ишлангани билан ажралиб туради. Рекорд нархга сотилган пиёла унга товуқ ва хўрозларнинг суратлари туширилгани учун «товуқ-пиёла” деб аталади.

Ҳозирги вақтда шундай пиёлаларнинг жаҳон бўйлаб фақат 19таси сақланиб қолгани маълум бўлиб, уларнинг 15таси музейларда сақланади.

Францияда итни гувоҳ сифатида судга чақиришди

Танго лақабли ит Франциянинг Тур шаҳри суди томонидан гувоҳ сифатида чақирилди.

Ит эгаси бейсбол битаси билан ўриб, ўлдириб кетилган. Ит эса ушбу иш бўйича гувоҳлик бериши керак. Ҳимоя томон тергов ишида  ноилмий йўл тўтишга қарши чиқди, дея ёзади Mirror нашри. 

Тур шаҳри ҳукумати   тергов тадқиқотини ўтказишди.  Улар қотилликда айбланаётган шахсни бита билан аввал  Танго, сўнгра бошқа ит ёнида зарба беришга мажбурлашди ва уларни реакциясини таққослашди.  Бундан қадай ҳулоса чиқарилиши  номаълум. Айбланувчининг адвокати терговнинг ушбу йўлдан фойдаланишини  танқидлади ва ўз норозилигини билдирди. 

"Ушбу тадқиқот хавфли  прецедентни юзага келтиради. Наҳотки, Танго ўн панжасини юқорига кўтарса ёки ўз дўмини тишласа менинг мижозим қотил эканлиги ҳақида гувоҳлик берган бўлади? Ушбу йўллар Франция суди тизими асосини бузади”,-дейди адвокат. 

Ушбу иш юзасидан тергов ишлари яна 1 ҳафтага чўзилиши мумкин.  Ушбу ҳолат бемаъни кўрингани билан Францияда бундай ҳолат илк маротаба кузатилиши эмас. 

Олти йил аввал Скуби лақабли ит мамлакатдаги илк гувоҳлик берган ҳайвон бўлган. У 59 ёшли эгаси ўлимининг ягона гувоҳи бўлган. Итга гумондор шахсни кўрсатишганида у катта овоз билан акиллаган. Ушбу иш юзасидан суд қандай ҳукм чиқаргани ҳақида маълумот берилмаган.  
 

Берлускони жазони қариялар уйида ўтайди

 
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган Италия собиқ бош вазири Силвио Берлускони жазони имконияти чекланган қариялар уйида ўташи кутилмоқда. Ҳукуматнинг собиқ раҳбари у ерда жамоат ишларини юритиши керак бўлади. 

Интерфакс нашрининг хабар қилишича, бу иш Берлускони учун оғир бўлмайди. У марказга 9 ой давомида ҳар ҳафтада бир марта келиши талаб қилинади. 

10 апрел куни Милан суди томонидан 77 ёшли сиёсатчи жазони айнан қаерда ўташи ҳақидаги масала кўриб чиқилади. Силвио Берлускони  солиқ тўлашдан бош тортиш айблови билан бир йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Италия қонунига кўра, Берлускони ёши сабабли жазо турини танлаш ҳуқуқига эга. Собиқ бош вазир уй қамоғи ёки жамоат ишларидан бирини танлаши ҳам мумкин. Ушбу иш юзасидан сўнги қарор Милан суди томонидан қабул қилинади.

 

Манба: Кун, УзА, "Халқ сўзи”, Газета, Дарё
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz