» » Ўзбекистонлик фолбинлар Malaysia Airlines’нинг йўқолган «Боинг»и қаердалигини айтишди

Закладки Ўзбекистонлик фолбинлар Malaysia Airlines’нинг йўқолган «Боинг»и қаердалигини айтишди

Название:
Ўзбекистонлик фолбинлар Malaysia Airlines’нинг йўқолган «Боинг»и қаердалигини айтишди
Дата:
9-04-2014, 02:13
Автор:
Просмотры:
1886
 

 

Ўзбекистонлик фолбинлар Malaysia Airlines’нинг йўқолган «Боинг»и қаердалигини айтишди


Ўзбекистонлик экстрасенслар Malaysia Airlines’нинг йўқолган «Боинг»и қаердалиги борасида ўз фаразларини билдиришди. Бу ҳақда улардан интервью олган UZ24 нашри.

Йўқолган нарсаларни қаердалигини айтиш ва келажакни башорат қилишга ихтисослашган тошкентлик экстрасенс Гулноза Шомаҳмудованинг тахминича, самолёт олд қисми билан ерга урилган, барча йўловчилар ҳалок бўлган.

«Кўп қум, жуда ҳам кўп қум. Балки саҳродир… Кичик орол. Самолёт қадалиб қолган, зарба унинг олд қисмига тўғри келган. Ҳозир ҳеч ким тирик қолмаган. Жой… қаердадир Хитой, Ҳиндистон ва Таиланд орасида, бу орол, қумли орол. Энди фақат самолёт парчаларини топишади. Сабаб – теракт эмас, муаммо самолёт механизмларида бўлган», – дейди тошкентлик фолбин.

Бошқа бир ўзбекистонлик экстрасенс, Россия телевидениесидаги «Экстрасенслар жанги» кўрсатувида иштирок этган Аброр Усмоновнинг фикрича, самолётга ҳеч нарса қилмаган, уни «бор-йўғи яшириб қўйишган».

«Ҳозир мен кўраётган нарса шуки, самолёт портлатилмаган, сувга ҳам чўкмаган, ёниб ҳам кетмаган. Уни шунчаки ўғирлашган. Қумли мамлакатни кўряпман, жуда кўп қум ва ғорлар. Худди самолёт яшириб қўйилгандек», – дейди Усмонов.

«Айтишим мумкин бўлган биринчи нарса – бу Ҳиндистон. Ёки унга яқинроқ Покистон ва Эрондан бири. Яқин орада ҳеч зоғ йўқ. Кўринишидан, эски ангарлари билан ташлаб кетилган қаровсиз база. Ангарлардан бирининг ичида «Боинг», бошқасида – йўловчилар. Жиноятчиларнинг якуний мақсади номаълум», – дея қўшимча қилди фолбин.

UZ24’нинг ёзишича, Гулноза Шомаҳмудованинг айтганлари кўпинча тўғри чиққанини унинг хизматидан фойдаланганлар ва унинг яқинлари тасдиқлаган, Аброр Усмонов эса Сочи-2014 Олимпиадасидан аввал унда Россия термаси яхши натижаларга эришишини башорат қилган.

«Бу сўзларнинг қанчалик рост-ёлғонлигини фақат самолёт топилганидан кейин тасдиқлаш мумкин», – деб ёзади интернет-нашр.

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
bekaziz12
bo'lishi mumkin
  • 9 апреля 2014 22:24
rassom
safsata

  • 10 апреля 2014 20:40
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz