Закладки So'nggi yangiliklar

Название:
So'nggi yangiliklar
Дата:
6-04-2014, 05:26
Просмотры:
1117
 

Ўзбекистон хусусий теле- ва радиоканалларида «Ҳудуд.uz» информацион дастури эфирга узатилмоқда

 
 
     Ўзбекистон хусусий теле- ва радиоканалларида Ўзбекистон Электрон ОАВ миллий ассоциацияси томонидан тайёрланган информацион дастурлар эфирга узатилмоқда. Бу ҳақда ассоциациянинг ўзи хабар бермоқда.

     Хусусан, ЎзЭОАВМА радио-ахборот маркази вакиллари томонидан тайёрланган «Ҳудуд.uz» (рус тилидагиси – «Регион.uz») ва «Кун тафсилоти» (рус тилидагиси – «События страны. Итоги дня») информацион дастурлари ҳар куни, кунига тўрт марта Тошкент шаҳридаги 11та радиоканалда эфирга узатилмоқда.

     Ўз навбатида, ЎзЭОАВМА томонидан «Ҳудуд.uz» ахборот-таҳлил дастури ҳамда «Парламент соати» теледастури тайёрланмоқда. «Парламент соати» кўрсатуви ижодий жамоаси яқин вақт ичида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва сиёсий партиялар фаолиятини ёритишга бағишланган янги ток-шоуни ташкил этишни режалаштиришмоқда.

     Kun’нинг ЎзЭОАВМАдаги манбасига кўра, ўз вақтида Нодавлат телеканаллар тармоғи – NTT’нинг ахборот дастури ҳисобланган «Ҳудуд.uz» ҳозирги вақтда ҳафтасига бир марта вилоятларнинг хусусий телеканалларида намойиш этилмоқда. Манбанинг сўзларига кўра, «NTT’даги «Ҳудуд» билан янги «Ҳудуд.uz»да ҳеч нима ўзгармаган, ҳаммаси аввалгидек».

     Унинг маълум қилишича, ЎзЭОАВМА томонидан теле- ва радиоканаллар учун мўлжалланган ахборот дастурлари 2014 йил февраль ойидан мунтазам даврийликда эфирга чиқишни бошлаган.

     Таъсисчиларидан бири ЎзЭОАВМА бўлган NTT телеканали 2013 йил октябрида, қамрови энг катта бўлган бошқа икки хусусий телеканал – TVМ (Markaz) ва Forum-TV билан бир вақтда эфирга чиқмай қўйганди. Бунга ушбу учала телеканал битта ретранслятор орқали эфирга чиққани, ушбу қурилмада эса профилактика ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилганди. Телеканаллардан фақат биттаси – TVM алоҳида баёнот билан чиқиб, «янги форматга ўтаётгани» сабаб эфирга чиқмаётганини маълум қилган ва «TVM жамоаси бундан кейин ҳам ўз лойиҳалари ва янги ғоялари билан уларни хурсанд этиши»га «томошабинларнинг ишончи комил бўлишини» сўраганди.

     Қайд этиш жоиз, ушбу телеканалар эфирга чиқмай қолиши ортидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) 2013 йил охиригача мусиқа (Navo), кино ва театр (KinoTeatr), оилавий қадриятлар (Oilaviy) ва вилоятлар ҳаётига (Diyor) бағишланган тўртта янги телеканални ишга туширди.
 

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатади

 
 
АҚШ ҳукумати, USAID агентлиги орқали, Ўзбекистондаги имконияти чекланган болалар, силга қарши диспансерлар ва бошқа тиббиёт муассасалари беморларининг озиқланишини янада яхшилашга йўналтирилган лойиҳани эълон қилди.

Лойиҳа USAID агентлиги томонидан Ўзбекистон ҳукумати ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилади.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотларига кўра, дастур 2014 йилнинг ноябрь ойига қадар давом этади. Дастур доирасида 20 минг кишига мўлжалланган 112 тоннадан ортиқ тўйинтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.

Умумий қиймати 311,8 минг доллар бўлган дастлабки озиқ-овқат партияси бутун Ўзбекистон бўйлаб 107та муассаса беморлари, хусусан, «Мурувват» ва «Саҳоват» уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига тарқатилади.

Гуманитар юклар минерал ва витаминлар билан тўйинтирилган сувсизлантирилган озиқ-овқат шўрваларидан иборат бўлади. Гуманитар ёрдамнининг белгиланган эгаларига етказиш ва тақсимлаш билан «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси шуғулланади.

Маълумот учун, USAID 1993 йилдан бери Ўзбекистонга 330 миллион доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган.
 

Телефонда гаплашаётган юнусободлик қиз бешинчи қаватдан тушиб кетди

 
 
Тошкент шаҳри Юнусобод-3 мавзесидаги кўп қаватли уйлардан бирида истиқомат қилувчи қиз телефонда гаплаша туриб, деразадан тушиб кетди. 

Хабар беришларича, 13 ёшли қиз бешинчи қаватда жойлашган хонадан деразасидан пастга қулаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қиз жиддий тан жароҳати олмаган, "фақат қўли ва ўмров суяклари синган”.

Ҳодиса айнан қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган. Нашрнинг хабар беришича, қиз уй олдидаги экинзорга қулаган. "Эҳтимол, юмшаб турган ер қулаётган қизнинг қўнишини осонлаштирган ва қиз мўжиза сабаб омон қолган”, – дейилади хабарда.
 

Владимир Путин жаҳондаги энг обрўли бўйдоқ деб эълон қилинди

 
 
Россия президенти Владимир Путин жаҳондаги энг обрўли бўйдоққа айланди, дея ёзмоқда The Huffington Post.

Салкам 30 йил давомида бир оила сифатида яшаб келган Владимир ва Людмила Путинлар ажрашиш ниятларини 2013 йил 6 июнида маълум қилишганди.

The Huffington Post’нинг ёзишича, Кремль Путинлар оиласида муаммолар борлиги ҳақидаги миш-мишларни, Россия президентининг ўзи каби мунтазам рад этиб келарди.

«Ажрашиш қонунан расмийлаштирилгани ҳақидаги хабар Путин энди жаҳондаги энг обрўли бўйдоқ эканлигини тасдиқлайди ва Россия етакчиси имиджининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади», – деб ҳисоблайди The Huffington Post.

Аввалроқ, Россия президенти сайтидаги Владимир Путин таржимаи ҳолига киритилган ўзгариш унинг ажрашиши расман амалга ошгани билан боғлиқ эканлиги маълум қилинганди.
 

Британиялик олимлар эрта чекишни бошлаган эркакларнинг ўғиллари семиз бўлишини аниқлашди

 
Жуда ёшлигидан чекишни бошлаган эркакларнинг ўғиллари семиз бўлади. Британиялик олимларнинг бу ҳақдаги хулосаси European Journal of Human Genetics илмий журналида чоп этилган.

Олимлар 9 минг 886 нафар ота иштирок этган тадқиқот натижаларига кўра шундай хулосага келишган. Тадқиқотда иштирок этганларнинг 5 минг 376 нафари ҳаётининг қайсидир қисмида кашанда бўлган, 166 нафари эса 11 ёшга тўлгунига қадар чекишни бошлаган.

Олимлар ота қанчалик эрта чекишга ўрганса, фарзанди шунча семиз бўлиши қонуният эканлигини аниқлашди, дейилади илмий журналдаги мақолада.

Хусусан, қайд этилган 166 нафар отанинг фарзандлариинг вазни ўз тенгдошларига нисбатан ўртача 10-15 килограммга оғирроқ бўлган.
 

Британиялик эркак касал қўлини ўзи кесиб ташлади

 
 
16 йилдан кўпроқ муддат майиб бўлган қўлидаги кучли оғриқдан қийналаётган британиялик эркак тиббиёт ходимлари апутация қилишни кўп бора рад қилганликларидан сўнг, қўл панжасини ўзи кесиб ташлади, дея Metro UK’га асосланиб MedPortal хабар бермоқда.

Девон графлигида механик бўлган 44 ёшли Марк Годдард (Mark Goddard)нинг сўзларига кўра, у 16 йил аввал мотоаварияга учраган ва шундан кейин асаб толаларининг яллиғланиши билан боғлиқ чап қўлидаги чидаб бўлмас оғриқдан қийналган.

Британияликнинг тиббиётга қилган мурожаатлари саломатлигига енгиллик бермаган, касал қўлини ампутация қилишни эса врачлар рад қилган.

Ниҳоят Годдард ўзининг орқа ҳовлисига болта, занжир ва эски дарвозадан бош оладиган жодига ўхшаш устун тайёрлади ва қўлини ўзи ампутация қилишга уринди. Аммо қўлбола ускуна панжани қисман чопди ва эркак бу ишни пичоқ билан охирига етказишига тўғри келди. Шундан сўнг у чопилган панжани шифокорлар яна қайта тикишга ҳаракат қилишмаслиги учун боғда ёқиб юборди.

Ампутациядан сўнг Годдардни зудлик билан шифохонага келтиришди, у бир литрдан кўпроқ қон йўқотган эди. "Шифохона шароитида, қоидаларга амал қилган ҳолда ҳам шу ишни қилиш имконияти бўлган вақтда мен оғриқни тўхтатиш учун бундай экстремал ҳаракат қилмаслигим керак эди”, – деди Годдард. "Аммо бу ягона йўл эди. Умид қиламанки, мен ва оилам энди нормал ҳаёт кечира оламиз”, – дея қўшимча қилди Годдард.

Эркакнинг сўзларига кўра, панжани ампутация қилиш қўлнинг қолган қисмидаги оғриқни бартараф қилмаган. Годдард тиббиёт ходимлари олдига ультиматум қўйди – агар унга шифохона шароитида ёрдам кўрсатишмаса, у қўлини тирсагидан кесиб ташлайди. Эркакнинг сўзларига кўра, у бир неча марта психиатрик тест топширган ва руҳий соғлом экани қайд этилган.
 

Сочида жисмоний тарбия дарси вақтида ўқувчи ҳалок бўлди

 

Сочида жисмоний тарбия дарси вақтида гимназиянинг саккиз ёшли ўқувчиси ҳалок бўлди. 

Хабар беришларича, гимназия залида давом этаётган жисмоний тарбия дарси вақтида ўқувчи кутилмаганда йиқилган. Бола ҳодиса жойидаёқ вафот этган. Аниқлашларича, болага «туғма юрак хасталиги» ташхиси қўйилган.

Россия Тергов қўмитасининг Краснодар бўлимидан хабар беришларича, ҳозирги вақтда терговчилар ўлим сабабларини аниқлаш бўйича тиббий текширувлар ўтказишни белгилашган.

Оддий фуқаролар жаҳон воқеаларини МРБ агентларига нисбатан аниқроқ тахмин қилишди

 
Оддий одамлар жаҳондаги воқеа-ҳодисалар ривожини Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ходимларидан кўра аниқроқ тахмин қилишлари мумкин, дея хабар бермоқда The Washington Post.

Уч йил аввал Good Judgment Project лойиҳаси ўз тадқиқотига уч минг кишини таклиф қилиб, оддий фуқаролар ва махсус хизматларининг таҳлилчиларига геосиёсат мавзулари бўйича турли саволлар билан мурожаат қилган.

Ўтган вақт давомида берилган жавоблар таҳлил қилиб чиқилганидан сўнг, оддий одамлар жаҳондаги воқеа-ҳодисаларни махфий маълумотларни ҳам биладиган махсус хизмат ходимларига нисбатан 30 фоизга аниқроқ тахмин қилишгани маълум бўлди.

Лойиҳа муаллифларидан бири Филипп Тетлокнинг тан олишича, тадқиқотнинг «бундай натижаларидан ҳамма ҳайрон қолган».

Яқин келажакда Good Judgment Project муаллифлари ўз тадқиқотларини давом эттиириш мақсадида кўнгиллиларнинг янги гуруҳини таклиф этишни режалаштиришмоқда.
 

Хитойлик уч ёшли қиз 12 кишини тириклайин ёқиб юборди

 
Хитой терговчилари уч ёшли қизалоқни устахонани ёқиб юборишда айблашмоқда – ёнғин натижасида 12 киши ёниб кетган, дея хабар бермоқда Agence France-Presse ахборот агентлиги.

Агентликнинг баён этишича, терговчилар қизалоқ зажигалка ўйнаб, бинони ёқиб юборган, деган хулосага келишган. Қизнинг отаси ушбу муассаса эгаси бўлиб, у полицияга таслим бўлган.

Полиция қизнинг отасини турар-жой биносидан устахона сифатида фойдаланганлик ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кўрмаганликда айбламоқда.

Айни вақтда, Хитой матбуоти хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига товон пуллари тўланади. Компенсациянинг аниқ миқдори хабарларда келтирилмаган.
 
Манба: Кун, Газета ва UZ24 интернет нашрлари
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz