Закладки Yangiliklar

Название:
Yangiliklar
Дата:
4-04-2014, 02:17
Просмотры:
1088
 
Ҳайдовчилик гувоҳномасини пулламоқчи бўлган коллеж ўқитувчиси қўлга олинди

     Навоий вилоят Навбаҳор туманидаги касб-ҳунар коллежларидан бирининг махсус фан ўқитувчиси транспорт воситасини ҳайдаш ҳуқуқини берадиган ҳайдовчилик гувоҳномасини пулга тайёрлаб бераётганда ҳибсга олинган.

     Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг "Ҳуқуқ” газетасида хабар берилишича, 2012-2013 ўқув йилида коллежнинг 3-босқичини тугатган ўқувчига автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаб бериш эвазига унинг ота-онасидан 220 минг сўм талаб қилган.

     Хабарда айтилишича, ўқитувчи ўзининг енгил автомашинасида ундан пулни санаб олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

     Ушбу жиноий ишни кўриб чиққан Навбаҳор туман суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан ўқитувчи жазодан озод этилган.

Тошкент метроси вагонларига кузатув камераларини ўрнатиш бошланди

Тошкент метрополитени вагонларига кузатув камераларини ўрнатиш бошланди. Бу борадаги ишлар 2014 йил мартида бошланган.

Хусусан, 2 апрель куни метрополитеннинг «Юнусобод» йўналишида ҳаракатланаётган 8956, 8323, 8324 ва 8957 сонли вагонлардан ташкил топган ҳаракатланувчи таркиб кузатув камералари билан таъминланган эди. Ҳар бир вагонга ўрнатилган камида учтадан камера бутун вагон ичи ва ундаги йўловчилар ҳулқини кузатиш имконини беради.

Тошкент метрополитени раҳбарияти вагонлар ичига кузатув камераларини ўрнатишни режалаштираётганини 2012 йил июнида маълум қилганди. Бу метрополитенда хавфсизликни таъминлаш доирасидаги чоралардан биридир. Босқичма-босқич метронинг барча вагонлари кузатув видеокамералари билан таъминланади.

Қайд этиш жоиз, 2012 йилда Тошкент метрополитенининг барча бекатлари кузатув камералари билан тўлиқ таъминланган эди. Маълумот учун, хавфсизликни таъминлаш мақсадида вагон ичига кузатув камераларини ўрнатиш бўйича Тошкент Нью-Йоркдан тортиб Москвага бўлган жаҳон метрополитенлари тажрибасидан ўрнак олди.

«Ҳаво йўллари»нинг Киев рейслари Қримга парвозлар сабаб бекор қилингани маълум бўлди

Украина «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Қримга парвозларни давом эттиргани муносабати билан, Киевга рейсларни амалга оширишга рухсат бермаган, дея хабар бермоқда Украинанинг УНИАН ахборот агентлиги.

Аввалроқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 1 апрель кунига мўлжалланган «Тошкент – Киев –Тошкент» рейси Украина томонидан рухсат берилмагани учун амалга оширилмагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Қрим пойтахти Симферополга мўлжалланган 3 апрелги рейсни ҳам бекор қилди.

NewsRu.UA’нинг Украина Давлат авиация хизматига асосланиб хабар беришича, Украина авиацияси раҳбарияти «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Украина ва Ўзбекистон ўртасида ёзги мавсум учун мунтазам авиақатновларни амалга ошириш бўйича рухсатнома бериш борасидаги сўровини тегишли тартибда ижобий кўриб чиққан.

Маълум бўлишича, Украина томони ёзги мавсум учун муддати чекланган – икки ойлик рухсатнома беришга қарор қилган. Бунга сабаб сифатида икки мамлакат авиакомпаниялари Украина ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида ҳаво транспорти соҳасидаги ҳамкорлик бўйича шартноманинг 3-моддасида назарда тутилган масалар бўйича бир қатор техник ва тижорий келишмовчилик юзага келган.

«Шу сабабли, баҳсли масалаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон томонига яқин вақт ичида ҳар иккала мамлакат авиация раҳбариятлари даражасида музокаралар ўтказиш таклиф қилинди. Бироқ, Ўзбекистон авиакомпаниясига берилган вақтинчалик рухсатномага қарамай, афсуски, Ўзбекистон томони Украинага мўлжалланган рейсни бекор қилиш мустақил қарор қабул қилди», -дейилади Украина томони хабарида.

Аввалроқ, Евроконтроль (Европа аэронавгация хавфсизлиги ташкилоти) қитъанинг барча авиакомпанияларига Қримга, хусусан, Симферополь ва Севастополь шаҳарларига рейсларни амалга оширишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берганди. Бундан ташқари, «Украина халқаро ҳаво йўллари» ва Turkish Airlines компанияси ҳам Қримга парвозларни бекор қилганди.

Қрим мустақиллигини тан олмаган Украина яриморол ҳаво кенгликларини барча турдаги самолётлар учун ёпиқ деб эълон қилганди. Украина давлат авиацияси хизмати раҳбари Денис Антонюк 28 март куни, тақиққа қарамай, бир неча Россия авиакомпаниялари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Симферополга рейсларни амалга ошираётганини маълум қилганди.

Тожикистон Ўзбекистон ҳудудидаги разведка фаолиятини тўхтатмаётгани маълум бўлди

Сурхондарёда Тожикистон фойдасига жосуслик қилиб, 14 йилга қамалган аёллар маълумотларни фоҳишалик йўли билан олгани маълум бўлди. 

2012 йил ноябрида Сурхондарё вилоятида уч нафар аёл «давлатга хиёнат» моддаси бўйича айбланиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилган эди. Ўшанда, тергов маълумотларига кўра, улар мукофот пуллари эвазига «Ўзбекистондаги ҳарбий қисмлар, миллий хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тўғрисидаги маълумотларни» тожик махсус хизматларига етказиб туришгани хабар қилинган эди.

Хусусан, аёллардан бирини Кимё Худоёрова сифатида таништириб, Тожикистон махсус хизматларига «Сариосиё ва Узун туманлари ИИБ ва прокуратураси фотосуратларини топширгани»ни тан олганини ёзганди.

Маълумотларга кўра, фоҳишалик йўли билан Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмлар, улардаги ҳарбий хизматчилар ва қуроллар, шунингдек, Сариосиё ва Узун прокуратураси ва ИИБ ходимлари тўғрисида маълумот тўплаш иши билан Ўзбекистон фуқароси Хуршида Бобожонова, Нигора Қодирова, шунингдек, миллати ўзбек бўлган Тожикистон фуқароси Марҳамат Пўлатова шуғулланган (улар орасида Кимё Худоёрова исмли аёл йўқ – Kun).

Дастлаб Нигора Қодирова 2006 йили Душанбе ишратхоналарида фоҳишалик билан шуғулланаётганида қўлга тушган ва Тожикистон ҳудудида ноқонуний бўлишда айбланган. Шундан сўнг Тожикистон махсус хизматининг Азиз Нуралиев уни Ўзбекистонда жосуслик қилишга кўндирган.

Қодированинг ўзи эса кейинроқ, 2007 йили дугонаси Хуршида Бобожоновани бу ишга бошлаган – Бобожоновага, Тожикистон махсус хизматининг Абдуҳалим Шарипов исмли ходими «устозлик» қилган. Фоҳишалик ва қўшмачилик билан шуғулланган Марҳамат Пўлатова ҳам 2009 йили Тожикистон махсус хизматлари эътиборига тушиб, ушбу хизматлардаги «устози» Нурали Шералиев томонидан Ўзбекистонга жосусликка жўнатилан.

Аёллар 2010-2011 йилларда хусусий қаҳвахона кўринишида Сурхондарёнинг Шарғун шаҳарчасида ишратхона ташкил қилишган ва у ерга,  «ҳар турли йўл билан офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни, шунингдек, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини жалб қилишган». Қайд этишларича, ишратхонада бир неча нафар тожикистонлик фоҳишалар ҳам бўлган.

Аёллар 2013 йил 3 июлида жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди томонидан, Ўзбекистонга қарши жиноятларни содир этганликда айбланиб, 14 йилга озодликдан маҳрум этилган. 12uz.com’нинг Сурхондарё вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги аноним манбасига кўра, шунга қарамай, Тожикистон Ўзбекистон ҳудудидаги разведка фаолиятини тўхтатмаяпти.

Фоҳишалар хизматидан фойдаланган ва эҳтимолий жосусларга махфий маълумотларни билдириб қўйган ўзбекистонликлар ҳарбийлар, прокуратура ва ИИБ ходимларига нисбатан қандай чоралар кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган. 

Манба: "Кун", 12news интернет нашрлари  ва "Ҳуқуқ" газетаси
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz