» » Beeline va Uzonline internetlari nega ishlamay qolgani xususida

Закладки Beeline va Uzonline internetlari nega ishlamay qolgani xususida

Название:
Beeline va Uzonline internetlari nega ishlamay qolgani xususida
Дата:
4-04-2014, 01:59
Автор:
Просмотры:
2144
 
«Билайн» интернети бутун Ўзбекистон бўйлаб ишламаяпти
 
«Билайн-Ўзбекистон» мобил алоқа операторининг мобил интернет хизмати ушбу хабар ёзилаётган вақтда бутун Ўзбекистон бўйлаб ишламаётган эди. Бу ҳақда компаниянинг онлайн қўллаб-қувватлаш хизматида маълум қилишди.


Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ҳам «Билайн» интернети бутун мамлакат бўйлаб ишламаётганини тасдиқлашмоқда (Тошкент, Андижон, Фарғона, Самарқанд ва бошқалар). Айни вақтда, мамлакатнинг бошқа бир йирик алоқа оператори – Ucell абонентларида интернетга кириш билан боғлиқ муаммо йўқлиги айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, «Ўзбектелеком» ва бошқа интернет провайдерлар Россия ҳудудидаги авариявий ишлар муносабати билан, 3 апрель, пайшанба куни соат 00:00дан 06:00гача интернет хизмати сифати ёмонлашиши мумкинлигини маълум қилганди.

«Билайн-Ўзбекистон»нинг интернет хизмати Тошкент вақти билан тахминан 19:50 атрофида ишламай қолди. Компания ҳозирча ушбу ҳолат бўйича расмий изоҳ берганича йўқ, авария сабаблари маълум эмас.

Қайд этиш жоиз, компания фаолияти давомида бунгача ҳам мобил интернетнинг ўчиб қолиши ҳолати содир бўлганди. Ўшанда собиқ «Фотон» заводи ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида «Билайн»нинг оптик толали магистрал симлари узиб юборилган ва бунинг оқибати Тошкентнинг бир қатор туманларида мобил интернет хизматида муаммолар келиб чиққанди.

Маълумот учун, «Билайн-Ўзбекистон» бугунги кунда Ўзбекистондаги абонентлар базаси энг катта мобил алоқа оператори ҳисобланади (бозордаги улуши, Infocom маълумотларига кўра, 53,6 фоиз). 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра мобил алоқа абонентлари сони мамлакат бўйлаб 19,6 миллион ташкил этган бўлса, «Билайн» абонентлари сони 10,5 миллиондан ошган.


«Билайн-Ўзбекистон» «қисқа муддатли ноқулайликлар» учун узр сўради
«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Айни вақтда мутахассисларимиз ушбу муаммони бартараф этиш устида ишлашмоқда. Интернет хизмати тез орада тикланади», – дея маълумот беришди компания онлайн қўллаб-қувватлаш хизматида.

«Билайн-Ўзбекистон» мобил алоқа оператори бутун мамлакат бўйлаб компаниянинг мобил интернет хизмати ўчиб қолганидан салкам икки соат ўтиб ҳолат бўйича илк баёнотни берди. Компания муносабати унинг Facebook ва Twitter’даги саҳифаларида эълон қилинди. Ҳар иккала баёнот рус тилида эълон қилинган.
 
Шунингдек, Uzonline провайдерига уланганлар ҳам 3-апрель куни интернетга улана олмадилар ва сайтда бу борада расмий хабар берилгани маълум бўлди: 

Hurmatli UZONLINE abonentlari

2 Aprеl 2014 yil

Tarmoqda avariyaviy ishlar olib borilishi munosabati bilan: 2014-yil 3.04 soat 00:00 dan 06:00 gacha (TShK) Internet xizmatining sifati yomonlashishi mumkin.

Vaqtinchalik noqulaylik uchun uzur so‘raymiz.

Манба: "Кун" интернет нашри ва Uzonline.uz
 

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz