» » Қирғизистонлик жарроҳлар ўзбекистонлик эркакни аёлга айлантиришди

Закладки Қирғизистонлик жарроҳлар ўзбекистонлик эркакни аёлга айлантиришди

Название:
Қирғизистонлик жарроҳлар ўзбекистонлик эркакни аёлга айлантиришди
Дата:
26-03-2014, 17:20
Просмотры:
1075
 
 
 
      Қирғизистонлик жарроҳлар илк бол жинсни ўзгартириш бўйича жарроҳлик амалиётини бажаришди. 25 ёшли ўзбекистонлик эркак Қирғизистон миллий госпиталига келиб, Ўзбекистонга аёл бўлиб қайтди.
 
     Шифокорлар эндиликда бемор хақиқий аёл сифатида кун кўришини маълум қилишган. Бу ҳақда Uzpress хабар беради. Госпитал мутахассисларининг айтишларича, бундай ҳолатлар жамиятда салбий қабул қилинсада, мутахассислар бундай жарроҳлик амалиётини ўтказишни истовчилар сони кун сайин ортиб бораётганини маълум қилишмоқда.

     Ҳозирда госпиталь ходимларига жинс ўзгартириш масаласида 10 нафар қирғизистонлик мурожаат қилган, аммо улардан бирортаси бу ишга оҳиригача жазм қила олмаган.

     25 ёшли ўзбекистонлик эса ушбу амалиётни қилдириб, янги паспорт ҳам олиб бўлган, энди унинг паспортида жинси деган жойига "эркак” эмас "аёл” деган ёзув қайд этилган. Жарроҳлик амалиёти 2013 йилнинг октябр ойида амалга оширилган, ҳозирда аёл ватанимизда, бизнинг орамизда яшамоқда. Қирғизистонлик шифокорлар унинг исми шарифини сир тутишмоқда. 

     Қирғизистонда бундай тиббий хизматларнинг нархи давлат томонидан белгиланмайди. Европа ва Россиядан буюртма қилинадиган барча дори ва тиббиёт воситалари мижознинг ўзи томонидан сотиб олинади. Шифокорларнинг зиммасида эса фақат беморнинг операция олди ва кейинги ҳолатини кузатиш бўлади.

     Айтиш жоизки, бу жинс ўзгартириш бўйича Қирғизистонда бажарилган илк жарроҳлик амалиёти бўлди. Шифокорларнинг айтишларича, аёлга айланишни истаган эркаклар сони эркак бўлишни истаган аёлларникидан кўп. Фақат аёлга айланган эркакларда она бўлиш имконияти умуман бўлмайди. 

     Бундай жарроҳлик амалиётларининг нархлари Марказий Осиёда 10 дан 40 минг долларгача ташкил қилади. Ушбу суммага ҳамма тиббий хизматлар ва керакли воситалар киради.

     Шуни таъкидлаш жоизки, жинсни ўзгартириши барча динларда таъқиқланади. Қирғизистон муфтийлари ҳам бу борада махсус фатво беришган.
 
Mанба: Pressnews
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
13badboy
odamlarga qoyib bersen nimalar qilmidi astagfirulloh erkeligidan voz kechib ayol bolishdan bularga nima naf ?!!! m29
  • 6 апреля 2014 15:16
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz