» » ИНТЕРНЕТдан бахт излаб...

Закладки ИНТЕРНЕТдан бахт излаб...

Название:
ИНТЕРНЕТдан бахт излаб...
Дата:
25-03-2014, 06:26
Просмотры:
1048
 
 
 
     Виртуал оламдаги танишув баъзан ҳақиқий ҳаётдаги бахт сари етаклаши ҳам мумкин. Аммо бу "ўргимчак тўри”да адашиб қолмасдан, айнан сизга керакли инсонни топиш осон иш бўлмаслиги аниқ. Ижтимоий тармоқлардаги фаол қизлар учун айрим хавфсизлик қоидаларини эслатиб ўтмоқчимиз…

 Ҳар бир йигитга бўлажак куёв сифатида қараманг!

     Тўғри, интернет олами томон қадам ташлар экансиз, катта имконият ҳамда кўп маълумотга эга бўласиз. Бироқ у ердан адашмай чиқишингизга ҳеч ким кафолат бермайди. Интернет орқали бир неча марта қарама-қарши жинс вакиллари билан танишганлардан кўпинча "ҳар доимгидек яна хато қилдим, алдамчи таассуротга илиниб қолдим” деган гапларни эшитамиз. Буларнинг барчаси тасодиф эмас, албатта. Сиз танишув учун талабгорларни бирма-бир кўриб чиқишга, ҳаммасини синовдан ўтказишга шошасиз. Йигитларнинг шахсий маълумотномасига тезгина кўз югуртирасиз-у, тезроқ суҳбатни бошлашга шай турасиз. Сиз учун бу одатий ҳолга айланиб улгурган, ахир қисқа вақт ичида кўпроқ номзодларни кўриб чиқишга улгуришни истайсиз-да. Назаримизда, халқимизнинг "Шошган қиз — эрга ёлчимас” деган пурмаъно ҳикматини унутиб қўйган кўринасиз...

     Ўз қизиқишларингизни ҳам инобатга олинг!

     Сиз қачон нотаниш инсон билан узоқ суҳбат қура оласиз? Қачонки, қизиқишларингиз ўхшаш бўлса. Интернетдан бахт излашга киришар экансиз, аввало ўз қизиқишларингиз рўйхатини тузинг. Шундан сўнг виртуал оламда сиз каби қарашларга эга инсонлар суҳбат қуриши мумкин бўлган сайтларни аниқланг. Ана шу ҳолатда янги танишувлар давомий суҳбатларга айланиш эҳтимоли янада ошади. Самарасиз қидирувлар чарчоққа, чарчоқ эса руҳнинг чўкишига, кайфиятсизлик ўз навбатида омадсизликнинг юзага келишига сабаб бўлмаслиги учун маслаҳатимиз — бахтли ҳаёт сари йўлланмани фақатгина интернетдан топиш мумкин деган фикрга борманг.

Учрашиш керакми ёки йўқ?

     Виртуал оламдаги танишингиз билан ҳаётда кўришиш масаласи, аввало, сизнинг ҳаётдаги принципларингиз асосида ҳал этилади. Дейлик, умр йўлдошингизни айнан интернет орқали топишни мақсад қилиб қўйган экансиз, унда учрашувни узоққа чўзиб ўтиргандан фойда йўқ. Чунки қисқа хабарлар ёрдамида узоқ давом этган қизиқарли суҳбатдан сўнг, қаршингиздаги инсон сизнинг тасаввурингиздаги каби эмаслигидан ҳафсалангиз пир бўлиши ҳеч гап эмас. Яна бир сабаби эса эркак кишини қандайлигини сўзлари эмас, балки ҳаракатлари ошкор этади. Шунинг учун реал ҳаётдаги учрашув қанчалик эрта юз берса, ўзингизга мос келмайдиган инсонни деб вақтдан ютқизмаган бўласиз.

Мақсадни аниқ қўйинг!

     Биринчи учрашувдаёқ кўнглингизни забт этишга уринаётган йигитнинг мақсади билан сизнинг режаларингиз қанчалик мос келишини аниқлаб олиш зарар қилмайди. Масалан, сиз оила қуриш ёшидаги қизсиз, йигит эса ҳали бу фикрдан жуда узоқда. Вазиятга олдиндан аниқлик киритиб олсангиз, келажакдаги тушкунлик ва умидларнинг пучга чиқишидан ўзингизни асраган бўласиз. Жиддий саволлар ёрдамида ҳам виртуал танишингизнинг режаларидан бохабар бўлолмадингизми, унда ўйинни очиқчасига олиб боринг. Мулоҳазали эркак бу ҳаракатингизни эътиборсиз қолдирмайди, балки унинг кўзи ўнгида ҳурматингиз яна ошади.

 Хавфсизлик қоидалари!

Меъёрни билинг;
Бахтимни излаяпман, деган гап "одоб-аҳлоқ” қоидаларини четлаб ўтишга изн бермайди;
Таржимаи ҳол, шахсий телефон рақами, уй манзили кабиларни ҳамма билиши шарт эмас;
Дастлабки танишув учун ўзингиз ҳақингизда умумий маълумотлар етарли бўлади;
Ўз саҳифангизга жойлаштирадиган расмингиз бир вақтнинг ўзида сизни ҳам жозибали, ҳам иболи қилиб кўрсатиши лозим;
Истак ва имкон бўлса, танишган инсонингиз берган маълумотларни текшириб кўриш мумкин;
Агар сиздан ўзи ҳақидаги оддий маълумотларни беркитишга ҳаракат қилаётган бўлса, маслаҳатимиз, мулоқотни давом эттирманг!
 
ДИЛНОЗА тайёрлади.
"Суғдиёна" газетасидан


кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?