» » » (VIDEO)Ўзбекистон - Янги Зеландия. Ўйинолди матбуот анжумани

Закладки (VIDEO)Ўзбекистон - Янги Зеландия. Ўйинолди матбуот анжумани

Название:
(VIDEO)Ўзбекистон - Янги Зеландия. Ўйинолди матбуот анжумани
Жанр:
Дата:
7-09-2014, 22:19
Автор:
Просмотры:
761
 
 
     Ўзбекистон - Янги Зеландия ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Миржалол Қосимов ва Темур Кападзе иштирок этди. Янги Зеландия билан биринчи ўйнаймиз. Рақиб интизомли ва жисмонан бақувват, европача футбол кўрсатади. Ўйин мухлисларга ёқади деб ўйлайман. Мақсадимиз яхши ўйин намойиш этиб, ишқибозларни хурсанд қилиш. Учрашувни биринчи рақамли жамоа сифатида бошлашни режалаштирганмиз, - деб гап бошлади Қосимов. Темур Кападзе: - Янги Зеландияни кеча ўрганиб чиқдик. Футболчилари жисмонан бақувват. Мухлисларга ғалаба тақдим қилишга интиламиз. Ёшларимизга Осиё ўйинларида ижобий натижа қайд этишларига тилакдошман. - Ҳужумчилар борасида муаммо юзага келмайдими? - Ўртоқлик учрашувлари жамоа имкониятларини текшириб кўриш учун ҳам ташкил этилади. Футболда фақат ҳужумчилар эмас, балки ярим ҳимоячи ва ҳимоячилар ҳам фаол ўйнашлари зарур. . - Иордания билан ўйнаган футболчилар эртага майдонга тушишлари мумкинми? - Йўқ. Кўп ўртоқлик ўйинлари ўтказа олмаймиз. Асосий таркибни синаб кўрамиз. Ёшлар захирадан тушишлари мумкин. - Янги Зеландия ўйинчиларининг қандай устун тарафлари бор? - Англия, Франция, Голландия, Норвегия сингари давлатларда тўп тепадиган футболчилари бор. Япония билан кечган баҳсини кузатдик. Стандарт вазиятларда яхши ўйнашади, қанот ҳимоячилари ҳужумга ёрдам беришади. - Аввалги ҳолатига қайта олса, яна қайси футболчиларни чақиришингиз мумкин? - Бундай футболчилар бор. Масалан, Саломов. Бироқ у клуби таркибида тўлиқ ўйнамаяпти. - Терма жамоага анчадан бери чақирилмадингиз. Термадаги фаолиятим тугади деган фикр келмадими? Темур Кападзе: - Йўқ, шу вақт ичида ўтган йилги хатолар устида ўйлашга ҳам вақт топилди. Ҳозир эса жамоага бор кучим билан ёрдам беришга тайёрман.
 

кино. клип, мр3 , софт
Ko'chirib Olish / TAS-IX ( Tas-ix )
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Siz qaysi viloyatdansiz?