Закладки Қотил меҳмон

Название:
Қотил меҳмон
Жанр:
Дата:
6-01-2014, 04:06
Просмотры:
991
 
Қиш чилласи чиқишига ҳали уч-тўрт кун борлиги учун бўлса керак, ҳаво анча совуқ. Айниқса, куннинг иккинчи ярмида қор тиниб, совуқ янада забтига олди. Якшанба бўлгани боис, ўқишга бормай, эрталаб кўчага чиқиб кетган Мехти (исм-фамилиялар ўзгартирилган) анчагача дайдиб юрди-да, соат 16:00ларда Чилонзор туманида истиқомат қилувчи танишининг уйига йўл олди. Тополмади. Нима қилишни билмай, ўйланиб тургач, бир қават пастда яшайдиган Олянинг эшигини тақиллатди.
Совуқдан "дир-дир" титраганча, у билан салом-алик қилар экан, таниши уйда йўқлигини айтиб, исиниб олишга рухсат сўради. Олтмиш ёшни қаршилаган аёл қўшнисининг оғайнисини яхши танигани сабабли, унга раҳми келди ва ичкарига киритди. Унинг айнан шу раҳмдиллиги кейинчалик унга қимматга тушди.
Меҳмонни залга олиб кирган аёл тезда чой дамлаб келди. Иссиқ чойдан кейин совуқдан карахт бўлиб қолган Мехти ўзига келиб, у ёқ бу ёққа аланглар экан, кўзи бехос сервантга тушди-ю, хаёли бўлинди.
"Шошма, ахир бека айнан шу ерда пулларини сақлайди-ку! Устига-устак бир ўзи яшаса... Пулларни олсам, қандай бўларкин?.." Шундай фикрлар хаёлидан ўтар экан, беканинг ўзи унга шароит яратиб берди. У чойни янгилаш учун ошхонага йўналган эди, Мехти ўша заҳоти ўрнидан туриб, сервантни очди. Қўлига илинган бир даста пулни олиб, шоша-пиша чўнтагига тиқди-да, яна ўрнига қайтди.
Орадан бир-икки дақиқа ўтмай, бека кириб келди ва чойнакни стол устига қўйиб, нима учундир сервантни очди. Қўли билан ичкарини тимирскилар экан, Мехтига ўгирилди ва секингина:
— Пулларим йўқ-ку! — деди овози титраб.
— Нима? Қанақа пуллар? — Мехти шундай дея шошилиб ўрнидан турди. — Қанча эди?
— Кўп эмас. Атиги 28 минг сўм. Аммо биласанми, бу пуллар менга қанчага етади? Ахир бир ўзим яшасам... Шошма, мабодо, сен олмадингми? Йўқ, дейсанми? Ундай бўлса, тезда милицияга хабар бериш керак...
У шундай дея телефон томон юрар экан, Мехтининг назарида ҳозирнинг ўзида милиция ходимлари кириб келиб, уни ушлаб оладигандек туюлди. Нима қилаётганини ўйлаб ҳам ўтирмай, стол устида ётган пичоққа ташланди. Сопи билан эндигина телефонни қўлига олган аёлнинг бошига кетма-кет зарба берди. Бунга қониқмай, тиғ томони билан яна ура кетди. Атроф қонга беланди. У аёл ерга йиқилгандан кейин ҳаракатдан тўхтади. Ана шундагина ўзига келиб, даҳшатга тушди. Мияси яшин тезлигида ишлар экан, оғайниси Артурни эслаб қолди ва унга қўнғироқ қилиб, қаердалигини айтди-да, тез етиб келишни тайинлади. Ўзи эса бу ерда ортиқ туролмаслигини ҳис қилиб, кўчага чиқиб кетди.
Оғайниси келгач, ичкарига киришди. Артурнинг кўзи жасадга тушар экан, ранги оқариб, тили айланмай қолди. Мехти бўлса, бўлар иш бўлгани, энди хонадонга босқинчилик уюштирилгани ҳақида таассурот қолдириш учун, ҳамма ёқнинг тўс-тўполонини чиқариш кераклигини айтиб, нарсаларни у ёқдан бу ёққа ота бошлади. Бироқ Артур ўрнидан қўзғалмай, серрайиб тураверди. Хонанинг "авра-астари"ни чиқарган Мехти қонга беланган пичоқни олиб, шеригини ташқарига бошлади. Кўчада улар такси ушлаб, тиббиёт академияси томон йўл олишди. Йўл-йўлакай Мехти машинани тўхтатиб, пичоқ билан эгнидаги қон юқи бўлган курткасини анҳорга ташлаб юборди. Сўнгра, Артурни уйига олиб бориб қўяр экан, бировга айтмасликни тайинлади...
Кўп ўтмай, атиги 28 минг сўмни дея қотилликка қўл урган жиноятчи ушланди. Ачинарлиси, Мехти Сулаймонов ҳам, унинг оғайниси, ушбу жиноят ҳақида билгани ҳолда, бу ҳақда тегишли органларга хабар қилмаган Артур Панов ҳам ёшлари ҳали йигирмага ҳам етмаган йигитчалардир. Начора, улар келажаклари ҳақида қайғуришмади, ўзларига ўзлари чоҳ қазишди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан ҳар иккала айбланувчига қилмишларига яраша тегишли жазо тайинланди.
Абдуқодир ГУЛАМОВ,
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli xonandangiz